RU

Последние новости

17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  16 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  17 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  14 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  20 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0

Превью. "Динамо" - "Андижон" Новости

Превью. "Динамо" - "Андижон"

Самарқанднинг "Динамо" клуби бу турда "Андижон" клубини қабул қилади.
«Динамо» (Самарқанд) – «Андижон» (Андижон)
26 июнь 2015. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

“Динамо” ва “Андижон” олий лигада 38 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14тасида андижонликлар ғолиб бўлишган. Етти ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар олий лигада “Андижон”ни 17 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Андижон” дарвозасига 59та гол киритган. “Андижон”нинг голлари эса 49та. “Бургутлар” ўзаро ўйинларда 49 очко ишлаб олишган бўлса, “арслонлар” 58 очкони қўлга кирита олишган. “Динамо”нинг олий лигада “Андижон” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1ни ташкил қилади. “Андижон”нинг самарқандликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:1га тенг.

Ўтган мавсум дастлабки даврада Андижонда ташкил этилган баҳсда томошабинлар 5та голнинг гувоҳига айланишган. Ҳисобни меҳмонлар ярим ҳимоячиси Абдулла Набиев очган. Шундан сўнг майдон эгалари ҳужумчиси Анвар Ражабов дублга эришган. Бунга “Динамо” ҳужумчиси Санъат Шихов дубли билан жавоб берган – 2:3. Самарқандда Акмал Бозоров ва Санъат Шиховнинг голлари “Динамо”га ғалаба келтирган – 2:0.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:
27.08.2014 «Динамо» - «Андижон» 2:0
19.10.2012 «Динамо» - «Андижон» 3:0
21.05.2011 «Динамо» - «Андижон» 3:1
27.05.2010 «Динамо» - «Андижон» 2:0
25.04.2009 «Динамо» - «Андижон» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” ўз уйида бўлиб ўтган 19та ўйиннинг 13тасида ғолиб бўлган. 5та учрашувда дуранг қайд этилган. “Андижон” ўз тарихида бир бор (1993 йил) Самрқанддан уч очко билан қайтган. Шундан кейин бўлиб ўтган 17та ўйинда “Динамо” ўз майдонида бу рақибга умуман мағлуб бўлмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика