RU

Последние новости

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Превью. Чемпионлар Лигаси давом этади Новости

Превью. Чемпионлар Лигаси давом этади

13:2! Ўтган ҳафта жуфтликларида мезбонлар меҳмонларни айнан шу ҳисобда мағлуб этишди. Анъана давом этадими?

"Байер" - "Атлетико Мадрид"


Симеоне Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичидан доим ўтган. Бир сафар бевосита "Байер" мағлуб этилганди.Бу жамоалар 2015 йил Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида тўқнаш келишган ва иккала жамоа ҳам ўз майдонида 1:0 ҳисобида зафар қучган. Натижада Мадридда ўтган жавоб учрашуви охирида пенальтилар серияси ғолибни аниқлаб берганди. 

Унда мезбонлар омадли чиқиб, 3:2 ҳисобида зафар қучишганди.

Бу сафар натижа қандай бўлади? "Атлетико" Европанинг кучли 8 жамоаси қаторига кетма-кет 4-бор кира оладими? Бу ишни амалга ошириш қийин бўлади, айниқса, Леверкузенда ижобий натижага эришиш ўта мушкул вазифа.  

Мезбонлар ички чемпионатни кўнгилдагидек бошлай олмади, лекин янги йилда 5 учрашувнинг 3тасида зафар қучди. "Байёр" еврокубокларда 10та ўйиндан буён ютқазмаяпти (5та ғалаба, 5та дуранг). Чемпионлар Лигаси доирасида "уй"да немис жамоаси 2015 йилдан буён мағлуб бўлмаяпти (4-4-0). Бу вақт ичида "Монако", "Тоттенхем", "Барселона", "Рома" ва "Атлетико" ҳам меҳмонга келганди. Шу сабабли ҳам меҳмонларни енгил сайр кутмаётгани аниқ.


Мадридликлар эса Симеоне қўл остида энг ёмон мавсумларини ўтказишмоқда. Ла Лигада пешқадамдан анча ортда қолиб кетишди, Кубокдан ҳам умид узиб бўлинди, сабабини ўзингиз яхши биласиз. Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги ишлар яхшироқ (5-0-1), лекин сафар ўйинлари осон ўтди деб бўлмайди. Мюнхенда мезбонлар ҳеч қандай имконият қолдиришмади, Эйндховенда эса ҳакамнинг баҳсли қарорларига бой бўлган ўйин меҳмонларнинг кичик устунлиги билан якунланди (1:0).

"Атлетико" Чемпионлар Лигасидаги оҳирги 12 сафарнинг бор йўғи 3тасида ғалаба қозонди. Фақатгина плей-офф учрашувларини инобатга олсак, оҳирги 5 ўйинда 1 дурранг (0-1-4). Тўплар нисбати - 2:6. Испания чемпионатидаги кучлилар (бугунги кунда дастлабки 6 поғонани эгаллаб турган) жамоалар билан баҳсларда 15 очкодан бор йўғи 1 очко пойтахтликлар ҳисобига ёзилди. Тўплар нисбати - 1:10.

Мезбонлар учун қувонарли янгилик, Чичарито сафша қайтди ва дам олиш куни дубль қайд этишга ҳам улгурди. Меҳмонларда Хунфран жароҳат сабаб жамоадошларига ёрдам бера олмайди, Фернандес, Годин ва дарвозабон Ян Облакнинг майдон тушиши ҳам катта сўроқ остида.

"Байер" ярим ҳимоячиси Хоқон Чалхоноглу ФИФА томонидан дисквалификация қилинган ва мавсум охиригача ўйнай олмайди. 

Дам олиш кунлари "Байер" Германия чемпионати доирасида "Аугсбург" меҳмони бўлиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Карим Белльараби ҳисобни очган бўлса, Хавьер Эрнандес иккита гол уришга эришди. Ички чемпионатдаги охирги 3та ўйинда Чичарито 5та гол урди.

Шу ўринда қайд этиш лозим, чемпионатнинг сўнгги тур ўйинини немислар бир аввалроқ ўтказишди. Қўшимчасига меҳмонлар Испаниядан учиб келишларига ҳам вақт, куч кетади. Бўлажак баҳсда бу ўз таъсирини ўтказиши ҳеч гап эмас.  


"Атлетико" сўнгги ўйинни Хихонда "Спортинг"га қарши ўтказди. Диего Симеоне шогирдлари рақибга имкон қолдиришмади - 4:1. Мадридликлар сафида Кевин Гамейро қаҳрамонга айланди. Ўйинга захирадан қўшилган франциялик ҳужумчи 4 дақиқа 45 сония ичида рақиб дарвозасига 3та гол уришга эришди. Яна бир гол Карраско ҳисобига ёзилди.

"Байер" Испания клубларига қарши ўз уйида қуйидаги натижалар қайд этган: 7 ғалаба, 5 дуранг ва 5 мағлубият.

"Атлетико"нинг Германия клубларига қарши сафардаги натижалари: 5 ғалаба, 3 дуранг ва 10 мағлубият.  

Жуфтликнинг фаворити балки ростдан ҳам "Атлетико"дир, лекин "Барселона" - ПСЖ ўйинидан аввал ҳам испанлар имкониятлари юқорироқ баҳоланганди. Амалда эса... 

Шу сабабли, аввалдан ишонч билан бир нима дейиш қийин. 


"Байер" - "Атлетико Мадрид"

"Байер": Лено; Хенрихс, Топрак, Драгович, Венделл; Арангис, Кампл; Белльараби, Брандт; Хавертц, Эрнандес.
Ўйнамайди: Чалханоглу (дисквалификация), Та
Сўроқ остида: Бендер

"Атлетико Мадрид": Облак/Мойя; Врсалько, Савич, Хименес, Филипе Луис; Карраско, Габи, Коке, Ньигес; Гризманн, Торрес.
Ўйнамайди: Тьягу, Годин, Фернандес, Хуанфран
Сўроқ остида: Гайтан, Облак
Карточкаси борлар: Габи, Филипе Луис



"Манчестер Сити" - "Монако"

Монегасклар ўйин услуби бундан икки йил аввалгидан буткул фарқ қилади. Жамоа энди бутун таркиби билан ҳимояга "ётиб олиб", қарши ҳужумга пайт пойламаяпти. Мураббий Жардим, ваъда берганидек, ҳужумкор жамоа шакллантира олди.


Фалькао эса айнан унинг қўл остида "қайта туғилди". Натижада - Монако Европанинг энг сермаҳсул жамоаси бўлиб турибди. Бироқ жамоа аввалгига нисбатан кўпроқ гол ҳам ўтказиб юборяпти. 

Ўз навбатида гуруҳ босқичида "Ман Сити" ўйинини томоша қилганлар ҳам зерикиб қолишмади. Манчестерликларнинг ҳар бир ўйинига ўртача 3.67 тадан гол тўғри келмоқда. Шаҳарликлар Гвардьола жамоаларига хос равишда ҳужумкор футбол кўрсатишмоқда ва кўплаб голлар уришга эришмоқда. Аммо ҳимоядаги муаммолар туфайли рақибларини ҳам хафа қилишмаяпти. "Эттихад Стадиум"даги 11 ўйинда биргина "қуруқ ўйин". Ўз олдига катта мақсадлар қўядиган жамоа, ғалабаларга ўрганиб қолган Пеп учун ўз майдонида бундай ўйнаш ярамайди албатта. 

Кўпчилик мутахассислар учун "Сити" фаворит, аммо меҳмонлар ҳам осонгина таслим бўлишмайди. 

Сўнгги йилларда инглиз клублари вазият, рақиб қандай бўлишидан қатъий назар 1/8 финалдан ортга қайта қолишади (оҳирги 6тадан 5 та жамоа айнан шу босқичда мусобақани тарк этган). Икки йил аввал монегасклар ўз қўллари, э йўғе, оёқлари билан Лондоннинг "Арсенал" жамоаси мухлисларини қон йиғлатишганди. Жуфтликнинг биринчи ўйинидаёқ, Англияда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 

"Манчестер Сити"ни ҳам барқарор ўйин намойиш этадиган жамоа деб бўлмайди. Гуруҳда 6 ўйинда бор йўғи 2 ғалаба (жумладан инглиз клуби "Селтик"ни на уйда, на меҳмонда мағлуб этолмади). АПЛ пешқадамларига қарши ўйинларда 5тадан 1тасидагина ғалабани расмийлаштиришди. Бунинг орасида "Эвертон"га бой берилган (4:0) баҳсни кўпчилик яхши эсласа керак. 

Бу икки жамоа тўқнашувида ғолиб ким бўлишини аниқ айтиш мушкул вазифа. Бир нарса аниқ, ҳар икки жамоа ҳам ҳужум қилишни яхши кўради. Шу ўринда бўлажак рақибларнинг ҳимоядаги ўйинларига ҳавас қилиб бўлмайди. Гуруҳдаги 6 ўйиннинг 5тасида посбонлар ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишган.    




"Манчестер Сити" ЕЧЛда ўз майдонидаги охирги 9та ўйиннинг ҳеч бирида ютқазмади (6 ғалаба ва 3 дуранг).

"Монако" Англия клублари билан бўлган барча олтита икки ўйинлик тўқнашувларда ғолиб чиққан. 

Дам олиш кунлари иккала жамоа ҳам дуранг ўйнади. "Манчестер Сити" Англия кубоги доирасида "Хаддерсфилд" меҳмони бўлиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Энди бу жамоалар такрорий ўйин ўтказишади. 

"Бастия" меҳмони бўлган "Монако" эса 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Леонарду Жардим жамоасида Бернарду Силва гол урди.

Гвардиола жамоаси ўз қалъасидан ташқарида фақатгина аутсайдерларни ишончли тарзда мағлуб этмоқда, Чемпионлар Лигасида эса сафардан бирор марта ғалаба билан қайтмади. Шу сабабли ҳам "Эттихад"да нафақат ғалаба қозониш, балки кўпроқ гол уриб олишга интилади. Жардим шогирдларига ҳам ўз навбатида меҳмонда урилган гол зарур. Шунда кўнгил ҳотиржам бўлади. Бу ишни меҳмонлар уддалай олишади чамамда. 


Яна ўша статистикага мурожаат қилсак, сўнгги 14 ўйиннинг 1тасидагина Фалкао ва дўстлари рақиб дарвозабонини ранжита олишмаган. Гуруҳ босқичида "Монако" "Тоттенхэм" дарвозасига икки бор йўл топа билди. "Шпорлар" "Ман Сити"дан ҳимояда ишончлироқ ўйнашини эса ўзингиз ҳам яхши биласиз. 


"Манчестер Сити" - "Монако"

"Манчестер Сити": Кабальеро; Фернандиньо, Отаменди, Стоунз, Коларов; Сильва, Туре, Де Брейне; Стерлинг, Агуэро, Сане.
Ўйнамайди: Жезус, Компани
Сўроқ остида: Клиши

"Монако": Субашич; Сидибе, Глик, Раджи, Менди; Силва, Фабиньо, Бакайоко, Лемар; Жермен, Фалькао.
Ўйнамайди: Жемерсон (дисквалификация), Боскилья
Сўроқ остида: Каррильо
Сариқ карточкаси бор: Глик


Чемпионлар Лигасида зерикарли ўйинлар деярли бўлмайди. Ўтган ҳафтадаги беллашувлар бунга яққол мисол бўла олади. Плей-оффнинг дастлабки 4 ўйинида 15 та гол! Ухлаб қолманг, бугун ҳам бизни қизиқ баҳслар кутиб турибди!


Омонжон Тўхтамирзаев

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика