RU

Последние новости

17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  2 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  3 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  12

Превью. "Бухоро" - "Қизилқум" Новости

Превью. "Бухоро" - "Қизилқум"

Олий Лига 9-тур доирасида "Бухоро" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади.
«Бухоро» (Бухоро) - «Қизилқум» (Навоий)

16 май, 2015 йил. Бухоро. 18:30.

Ҳакамлар
: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Усмонов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

“Бухоро” ва “Қизилқум” олий лигада 28 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14тасида навоийликлар ғолиб бўлишган. 4та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Бухоро” ҳисобида 10та ғалаба мавжуд.

“Бухоро” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 34та тўп киритган, навоийликлар эса “Бухоро” дарвозасига 46та гол уришган. “Бухоро”  ўзаро ўйинларда 34 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 46 очкони қўлга киритган. “Бухоро”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса - 5:0.
 
2014 йил биринчи даврада Навоийда бўлиб ўтган учрашувда дуранг қайд этилганди. Ўша ўйиннинг иккинчи бўлими бошида Владимир Шишелов пенальтидан гол уриб ҳисобни очганди. Бахриддин Ваҳобовнинг урган голи ҳисобни тенглаштирганди - 1:1. Иккинчи даврда “Қизилқум” сафардан ғалаба билан қайтган. Шерали Жўраевнинг голи жамоага ғалаба келтирган - 0:1.

Бухорода бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
02.10.2014 «Бухоро» - «Қизилқум» 0:1
30.03.2013 «Бухоро» - «Қизилқум» 4:3
19.10.2012 «Бухоро» - «Қизилқум» 1:0
15.10.2011 «Бухоро» - «Қизилқум» 2:1
03.10.2009 «Бухоро» - «Қизилқум» 3:5

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” мезбонлик қилган ўйинларда бир марта дуранг қайд этилган. 7 марта “Бухоро” зафар қучган бўлса, 6та ўйинда “Қизилқум” сафарда бўлишига қарамай рақибдан устун келган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика