RU

Последние новости

14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  0 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  1 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  7 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  6 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  5 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  2

Превью. "Бухоро" - "Пахтакор" Новости

Превью. "Бухоро" - "Пахтакор"

"Бухоро" клуби ўз майдонида "Пахтакор" ўртасидаги

«Бухоро» (Бухоро) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

“Бухоро” ҳамда “Пахтакор” олий лигада 46 бора тўқнаш келишган. Шулардан 33тасида “Пахтакор” ғолиб бўлган, 7та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Бухоро” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни 6 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 102:32 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўйинларда “шерлар” 106 очкони, “Бухоро” эса 25 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Бухоро” устидан қозонган йирик ғалабаси – 8:0га тенг. “Бухоро”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил 3-турда Тошкентда кечган учрашув “Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеевнинг бенефисига айланиб кетганди. Ўшанда терма жамоамиз ҳужумчиси уч бор бухороликлар дарвозасини ишғол қилганди. Бунга Дилявер Абибуллаев чиройли гол билан жавоб қайтарганди холос – 3:1. “Бухоро” ўз майдонида ҳам икки тўп фарқи билан ютқазган. Николай Чипев автогол қайд этган бўлса Игорь Сергеев мезбонлар дарвозасига тўп киритганди – 0:2.   

Бухорода бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
16.08.2015 «Бухоро» - «Пахтакор» 0:2
15.05.2014 «Бухоро» - «Пахтакор» 0:0
04.07.2013 «Бухоро» - «Пахтакор» 1:0
15.03.2012 «Бухоро» - «Пахтакор» 0:1
24.09.2011 «Бухоро» - «Пахтакор» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз майдонида “Пахтакор”ни беш марта мағлуб этган. Олти бор Бухорода ғолиб аниқланмаган. “Шерлар” бу жамоа майдонидан 12 бор ғалаба билан қайтишган. Охирги икки йилда “Бухоро” ўз уйида гол ура олмаган.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика