RU

Последние новости

11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  0 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  1 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  57 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  11 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  11 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1

Превью. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" Новости

Превью. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 23-турини "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна"даги ўйин очиб беради.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
24 сентябрь 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Ф. Нарсафаров (Қарши)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

“Бунёдкор” ва “Сўғдиёна” олий лигада 11 бора тўқнаш келишган. Натижалар пойтахт жамоасининг мутлоқ устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” 11та ўйиндан 10тасини ютган. “Сўғдиёна” бу рақибни фақат бир марта мағлуб этган. “Бунёдкор” ўйинларда 33та гол киритган, жиззахликлар 3 бора “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 30 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, “Сўғдиёна”да бу кўрсаткич 3тани ташкил этади. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 6:1. “Сўғдиёна”нинг ягона ғалабаси 2:1га тенг.

Биринчи даврада “Сўғдиёна” ўз тарихида илк бор бу жамоани мағлуб этганди. Ўшанда Жасур Ҳакимов иккинчи бўлимда икки бор “Бунёдкор” дарвозасига тўп киритганди. Шакер Зуагининг голи фақат ҳисобни қисқаришини таъминлаган эди – 2:1.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
18.10.2014 «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» 1:0
04.03.2013 «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» 5:0
06.08.2011 «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» 1:0
29.06.2009 «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» 5:0
25.08.2008 «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз майдонидаги 5та ўйиннинг барчасида “Сўғдиёна”ни мағлуб этишга эришган. Жиззах клуби Тошкентда рақиб дарвозасига умуман тўп кирита олмаган. “Қалдирғочлар” 5та ўйинда жами 15та гол уришган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика