RU

Последние новости

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

Превью. "Бунёдкор" - "Машъал" Новости

Превью. "Бунёдкор" - "Машъал"

Бугун олий лиганинг 3-турида "Бунёдкор" ва "Машъал" клублари тўқнаш келишади.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Д. Акмалов (Тошкент).
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Ушбу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 16 марта куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг яққол устунлигини кўрсатмоқда. “Қалдирғочлар” 15та баҳсда ғалаба қозонишган. “Машъал” ҳисобида битта ғалаба бор. Тўплар нисбати 36-4 “Бунёдкор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 45 очони қўлга киритган бўлса, “Машъал”да бу кўрсаткич ҳозирча 3 бўлиб турибди.

“Бунёдкор”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1. “Машъал”нинг ягона ғалабаси 3:2га тенг.

Ўтган мавсум Тошкентдаги баҳсда Сардор Рашидов, Тимур Аюпов, Сардор Собирхўжаев ва Шакер Зуагининг урган голлари “қалдирғочлар”га йирик ғалабани тақдим этганди. Муборакда эса “Машъал” тарихий ғалабага эришганди. Шакер Зуаги ҳисобни очганди. Бунга Микита Букаткин жавоб берганди. Тайм сўнггида Элдор Шомуродов собиқ клуби дарвозасини ишғол қилиб “Бунёдкор”ни олдинга олиб чиққанди. Сирож Ҳамроев ва Зафар Тўраевнинг голлари Муборак клубига 3:2 ҳисобидаги ғалабани келтирганди – 3:2.

Тошкентда ўтган охирги беш учрашув:
15.05.2015 «Бунёдкор» - «Машъал» 4:0
10.08.2014 «Бунёдкор» - «Машъал» 5:1
15.03.2012 «Бунёдкор» - «Машъал» 1:0
05.11.2011 «Бунёдкор» - «Машъал» 2:0
05.06.2010 «Бунёдкор» - «Машъал» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Тошкентдаги ўйинларда “қалдирғочлар” 22 марта гол уришган ва барча ўйинларда ғалаба қозонишган. Муборак клуби бу жамоа дарвозасига сафарда фақат битта гол урган.  

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика