RU

Последние новости

20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  4 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  86 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7

Превью: Бугун "Этихад"да даҳшатли ўйин Новости

Превью: Бугун "Этихад"да даҳшатли ўйин

Англия Премьер-лигасининг 29-турида "Манчестер Сити" жамоаси "Челси"ни қабул қилади.

Пеп Гвардиола шогирдлари тезроқ чемпионликни расмийлаштиришни ўйлашмоқда. Бунинг учун "шаҳарликлар" яна 5 учрашувда ғалабага эришишлари керак. Антонио Конте жамоаси эса фақатгина 3 очко ҳақида ўйламоқда. Эътиборингизга бугунги учрашувдан олдинги маълумотларни тақдим этамиз.

"Манчестер Сити"
Жамоа кетма-кет бир хил ҳисобда Лига кубоги финалида ҳамда АПЛда "Арсенал"ни мағлуб этди. Гвардиола жамоаси олдиндаги 10 учрашувнинг камида 5тасида ғалаба қозониши катта эҳтимол. Бироқ "шаҳарликлар" устози ўз интервьюсида футболда барча кутилмаган ҳолатлар бўлиши мумкинлигини тушунтирди. Агарда жамоа тезроқ чемпионликни қўлга киритадиган бўлса, Пеп Гвардиола катта кучни ЕЧЛга ташлаши аниқ.
Раҳим Стерлинг ҳамда Кайл Уокер фитнес-тестлардан ўтади. Фабиан Дельф эса дисквалификациясини ўтамоқда. Фернандиньо учрашувга қадар тикланиши кутилмоқда. Бенжамен Менди "Манчестер Сити"га аниқ ёрдам бера олмайди, у тахминан бир ойлардан кейин сафга қайтиши кутилмоқда.



"Челси"
Ўтган дам олиш кунларида "Челси" "Олд Траффорд"да яхши ўйин намойиш этди. Ўйин дурангга лойиқ эди, бироқ якунда омад "қизил иблислар"га кулиб боқди. "Аристократлар"нинг ушбу мағлубияти жуда қимматга тушди ва турнир жадвалида "Тоттенхэм"ни ўзларидан ўтказиб юборишди ҳамда ЕЧЛга тегишли бўлмаган поғонага тушиб кетишди. Шанба куни "шпорлар" "Хаддерсфилд"ни мағлубиятга учратишди ва "Челси" билан орадаги фарқни бештагача ошириб олишди. Энди Антонио Конте жамоаси баҳсда фақатгина ғалаба ҳақида ўйлашга мажбур.
Росс Баркли жароҳатидан тикланди ва ўйинга тушишга тайёр. "Челси"нинг уч футболчиси - Давид Луис, Тьемуа Бакайоко ҳамда Этан Ампаду лазаретда.

Ўзаро ўйинлар
"Манчестер Сити" - "Челси".
АПЛ доирасида: "Сити"да 10 ғалаба, "Челси"да 24, дуранг 7. Тўплар фарқи: 36-63.
Умумий: "Сити"да 53 ғалаба, "Челси"да 64, дуранг 39. Тўплар фарқи: 197-218
Биринчи даврадаги ўйин: 1:0.

Ўтган мавсумда "Челси" икки марта "Манчестер Сити"ни мағлуб этишни уддалади. Бироқ биринчи даврадаги ўйинда Пеп Гвардиола шогирдлари кичик ҳисобда ғалаба қозонишга эришди.

Қизиқарли фактлар
- "Манчестер Сити" АПЛ доирасида сўнгги 13 уй учрашувида камида иккитадан тўп киритган ҳолда ғалаба қозонган. 2013/14 йилги мавсумда "Ливерпуль" кетма-кет 14 уй учрашувида биттадан тўп кирита олганди.
- Серхио Агуэро  АПЛ доирасида "Челси" дарвозасига 5 тўп киритган.
- "Челси" "Манчестер Сити"га қарши ўтган сўнгги 8 учрашувнинг иккитасида мағлуб бўлган.
- Пеп Гвардиола жамоаси 7 марта "Челси" билан куч синашган ва бир марта ғалабага эришган.

Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика