RU

Последние новости

17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  0 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  0 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  6 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31

Превью. А Серия: Бугун иккита ўйин ўтказилади Новости

Превью. А Серия: Бугун иккита ўйин ўтказилади

Қисқа танаффусдан сўнг Италия А Серияси ўйинлари давом эттирилади.

Бугун Италия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган иккита беллашуви бўлиб ўтади.

Дастлабки ўйин "Эмполи" ҳамда "Палермо" жамоалари ўртасида кечади. Ушбу иккала жамоа турнир жадвалида ёнма-ён кетишмоқда. "Эмполи" 14 очко жамғарган ҳолда 17-ўринда бораётган бўлса, "Палермо" 10 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди.

"Эмполи" жамоаси охирги ўйинларда яхши ўйин кўрсатиб, кўплаб очколарни айнан сўнгги баҳсларда қўлга киритди ва турнир жадвалидаги мавқеини бироз яхшилаб олди. "Эмполи" сафида айни пайтдаги энг хавфли футболчи бу Леван Мчедлидзе ҳисобланади. Айнан грузиялик ушбу футболчи жамоанинг ҳозирги кундаги энг яхши тўпурари саналади. Унинг ҳисобида 3та гол мавжуд. Шунингдек, Мануэль Паскуаль ҳам жамоанинг етакчи футболчиларидан бири.

"Палермо" ҳам охирги иккита ўйиндан буён мағлубиятга учрамай келмоқда. Эуженио Корини бошчилигидаги жамоа аста-секин ўз ўйинини топиб бормоқда. "палермо" имкон қадар тезроқ хавфли ҳудудни тарк этиш пайига тушган. Италияда катта ҳурмат ва номга эга жамоа учун ҳозирги эгаллаб турган ўрни тўғри келмайди. Жамоа бугун "Эмполи" майдонига фақат 3 очко илинжида ташриф буюириши аниқ. Жамоа таркибидаги Илижа Несторовски айни пайтда тўпурар ҳисобланади. Унинг ҳисобида 7та гол бор. Алессандро Диаманте эса жамоанинг кўплаб голларини яратувчиси. Айнан ушбу тажрибали футболчи жамоадошларига гол киритишларига кўмаклашади. Диамантининг пасларидан сўнг 4 маротаба рақиб дарвозаси аниқ нишонга олинган.

Ўзаро ўйинлардаги факт:
Ушбу жамоалар жами 10 марта ўзаро дуч келишган. Шулардан 2тасида "Палермо"нинг қўли баланд келган бўлса, "Эмполи" 5 маротаба ғалаба қозонган. Қолган 3та ўйин дуранг билан якунланган.
Тўплар нисбати 12:6, "Эмполи" фойдасига.



Италия А Сериясининг бугунги диққат марказда бўладиган яна бир ўйини бу албатта "Наполи" ҳамда "Сампдория" ўртасида кечадиган беллашув бўлади. Неаполда ўтказиладиган ушбу ўйин томошабоп ва қизиқарли ўтиши тайин. Иккала жамоа ҳужумкор, қувноқ футбол ўйнашни, гол уришни яхши кўрадиган жамоалар сирасига киришади. Айни пайтда таркиб ва бошқа жиҳатларга кўра "Наполи" рақибидан устунликка эга. Бежизга ушбу жамоа турнир жадвалида 3-поғонада бораётгани йўқ. Маурицио Сарри жамоаси чемпионлик учун ҳам курашиб кўраётгани ҳеч кимга сир эмас. Аммо "Ювентус" билан ўртадаги тафовут тобора узоқлашмоқда. "Наполи" эса ҳеч бўлмаса иккинчи ўрин учун курашга жиддий киришган. Уларни бу йўлдаги рақиби эса Римнинг "Рома" жамоаси ҳисобланади. Ҳозирча ушбу жамоа билан ўртадаги фарқ 3 очкога тенг. Бугунги ғалаба уларни очколар бўйича "Рома"га тенглаштириб қўйиши мумкин. "Рома" эса ўзининг тур ўйинини эртага ўтказади.
"Наполи" бугун ўз майдонида кечадиган баҳсда фақат ғалабани кўзлаши ва имкон қадар тўплар нисбатини ҳам яхшилаб олишга урғу бериши аниқ. Ҳозирги кунда "Наполи" жамоаси А Серияда энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди. Улар ўтказилган 18та ўйинда 40 маротаба рақибларини ранжитишни уддалашган. Лекин жамоанинг ҳимоядаги бўшлиқлари ва камчиликлари уларга кўп панд бермоқда. Айнан шунинг учун ҳам улар пешқадам "Ювентус"дан орқада қолишмоқда. Жамоанинг ҳужумдаги ишлари ҳаммаси аъло. Лекин ҳимоя ҳақида ушбу илиқ фикрларни билдириш қийин. Рейна қўриқлаётган дарвоза 18та ўйинда 21 маротаба аниқ нишонга олинган. "Наполи"нинг бугунги рақиби "Сампдория" ҳам айнан шу жиҳатни инобатга олиб, меҳмондан очко билан қайтишни режа қилаётгани аниқ.

Марко Жампаоло шогирдлари айни пайтда турнир жадвалида 13-ўринда боришмоқда. Жамоа ўтказилган 18та ўйиндан 6тасида ғалаба қозонди, 5та дуранг ва 7 баҳсда имкониятдан бой берилган. Тўғрисини тан олиш керак, "Сампдория"дек жамоа учун ҳозирги эгаллаб турган ўрин бироз уятли саналади. Бу жамоа ҳеч бўлмаганда еврокубоклар учун бериладиган ўринлар учун курашишни мақсад қиладиганлар тоифасига киради. Жампаоло имкон қадар вазиятни яхши томонга ўзгартириш ҳаракатида. Жамоанинг ҳужумдаги ишлари чакки эмас. Аммо ҳимоядаги тартибсизликлар, камчилик ва муаммолар ҳали кўп.  Ушбу турда "Сампдория"ни қийин синов кутмоқда.

"Сампдория"нинг энг хавфли футболчиси ва тўпурари бу Луис Муриел. Унинг ҳисобида 6та гол мавжуд.
"наполи"даги хавфли футболчи ҳозирги кунда бу сўзсиз Дрис Мертенс саналади. Ушбу бельгиялик футболчининг ҳисобида 11та гол бор. Марек Гамшик эса жамоадошларининг 7та голига ҳаммуаллифлик қилган.

Ўзаро ўйинлардаги факт:
Ушбу жамоалар барча мусобақаларда жами 112 маротаба тўқнаш келишган. Шуларнинг 33тасида "Сампдория" ғалаба қозонган, "Наполи" эса 38 бор ютуққа эришган. Қолган 41та ўйин дуранг билан якун топган.



Италия А Серия, 19-тур. Мусобақа жадвали

"Эмполи" - "Палермо" (22:00)
"Стадио Карло Кастеллани" стадиони.
Бош ҳакам:
Паоло Валери.

"Наполи" - "Сампдория" (00:45)
"Сан Паоло" стадиони.
Бош ҳакам:
Марко Ди Белло.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика