RU

Последние новости

20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  2 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  8 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  11

"PremiosLaLiga" маросими ҳақида батафсил Новости

"PremiosLaLiga" маросими ҳақида батафсил

Кеча спортчи, санъаткор ва арбоблар Испаниянинг ўтган мавсумдаги энг яхшиларини аниқлаш маросимида йиғилишди.

Примеро ва Сегунданинг 2014/15 мавсумдаги энг яхшиларни тақдирлаш маросими Барселона Форумлари саройида бўлиб ўтди. Ҳеч ким тадбирни ўтказиб юборишни истамади. 1000дан ортиқ меҳмонлар тақдирлаш маросимида иштирок этди. Спортчи, актёр, қўшиқчи ва бошқа машҳур инсонлар қизил йўлакчада кутиб олинди. Барча меҳмонлар йиғилганидан сўнг ташкилотчилар тадбирни бошлашди. Тақдирлаш маросими дунёнинг 130дан ортиқ мамлакатида тўғридан-тўғри эфирда кўрсатилди.

Энг яхшиларни аниқлаш тадбирида қизиқчи Лев Гарлем ва актриса Элиза Моулия бошловчилик қилишди ва улар 14 номинация бўйича футболчи ва мураббийларга ўз совринини топширишди.




Ла Лига совриндорлари:


- Энг яхши дарвозабон: Клаудио Браво ("Барселона")


- Энг яхши ҳимоячи: Серхио Рамос ("Реал")


- Энг яхши ярим ҳимоячи: Хамес Родригес ("Реал")


- Энг яхши ҳужумчи: Лионель Месси ("Барселона")


- Энг яхши мураббий: Луис Энрике Мартинес ("Барселона"). Мураббий келмаганлиги туфайли совринни "Барселона" вице-президенти Хорди Местре олди


- Энг яхши футболчи: Лионель Месси ("Барселона")


- Энг яхши америкалик футболчи: Неймар ("Барселона")


- Энг яхши африкалик футболчи: Софьян Фегули ("Валенсия"). Фегули маросимга кела олмаганлиги туфайли совринни унинг жамоадоши Дани Парехо олди


- Мухлислар эътирофи: Криштиану Роналду ("Реал"). Рамос совринни Роналдуга бериб қўйишини айтди ва совринни ўзи олди.

Сегунда совриндорлари:


- Энг яхши дарвозабон: Иван Куэльяр ("Спортинг" Хихон)


- Энг яхши ҳимоячи: Бернардо Эспиноса ("Спортинг" Хихон)


- Энг яхши ярим ҳимоячи: Оскар Гонсалес ("Вальядолид")


- Энг яхши ҳужумчи: Рубен Кастро ("Бетис"). Кастронинг ўрнига совринни Пепе Мель олди.


- Энг яхши мураббий: Пабло Мачин ("Жирона")

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика