Премьер-лига тўпларининг эволюцияси: 24 йиллик тарих
13 авг 2016 12:45
Новости
Премьер-лига тўпларининг эволюцияси: 24 йиллик тарих
24 йил ичида бу лига катта ўзгаришларга юз тутди. Премьер-лиганинг янги мавсумини кўпчилик сабрсизлик билан кутмоқда. Поль Погба, Лерой Сане ва Гранит Жака ушбу чемпионатнинг янги юлдузларига айланиши мумкин.
Бир ой аввал Nike компанияси Премьер-лиганинг навбатдаги мавсумида фойдаланиладиган янги тўпни тақдим этди.
Эътиборингизга Премьер-лига тўпларининг 24 йиллик эволюцияси ҳақидаги мақолани тақдим этамиз.
1992-95: Mitre Pro Max
Премьер-лиганинг илк мавсумларида Mitre тўпларидан фойдаланилган. Чемпионатдаги илк голни "Шеффилд Юнайтед" ҳужумчиси Брайан Дин "Брамал Лейн"да ўтган "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда урган.
1995-2000: Mitre Ultimax
"Pro Max"да ўтган 3 мавсумдан сўнг, Mitre 1995 йилда "ULTIMAX" тўпини тақдим этди.
Бу тўп ярим ўн йиллик давомида ишлатилди ва Премьер-лига тарихидаги энг кўп фойдаланилган тўпга айланди.
"Манчестер Юнайтед" янги тўп қўлланила бошланган илк мавсумда чемпионликни қайтариб олди. Аввалги чемпионатда "Блекберн Роверс" ғолиб бўлган эди.
Лес Фердинанд Mitre ULTIMAX тўпи билан "Ньюкасл" сафида "Блекберн" дарвозасига гол урмоқда (1995)
Mitre Ultimax Премьер-лига тарихидаги энг кўп фойдаланилган тўпга айланди
2000 йилда "Вест Хэм" футболчиси Паоло Ди Канио "Уимблдон"га қарши учрашувда урган голи, энг машҳур голлардан ҳисобланади.
Сэр Алекс Фергюсон қўл остидаги МЮ 1998-99 мавсумдан бошлаб кетма-кет уч маротаба лига чемпионига айланди ва Премьер-лига тарихидаги илк треблга эга бўлди.
"Арсенал" ҳужумчиси Иан Райт ULTIMAX тўпига зарба бермоқда
2000-04: Nike Geo Merlin
Премьер-лига 21 асрда "Mitre"дан воз кечди ва Nike компанияси билан ҳамкорликни бошлади.
Geo Merlin дизайни классик кўринишда эди.
Премьер-лига янги минг йилликда "Mitre"дан воз кечиб, "Nike"га ўтди
Йон Арне Риисе "Ливерпуль" сафида Nike Geo Merlin тўпга билан акробатик зарба бермоқда
Ўша пайтда Деннис Бергкамп, Тедди Шерингемга тақлид қилган болакайлар айнан Nike тўпларида футболчиларнинг голларини такрорлашга уринишар эди.
Лес Фердинанд Премьер-лига тарихидаги 10.000 голни Geo Merlin тўпида урган.
Ўша пайтда Geo Merlin энг машҳур футбол тўпларидан бири эди
2004-08: Nike T90 Aerow
T90 Aerow Премьер-лиганинг порлаган йилларига ўхшайди, кўк айлана туфайли у оддий тўплардан фарқ қиларди.
Aerow тўрт йил ичида бироз ўзгарди, аммо ўша йилларда "Челси" Премьер-лигадаги илк совринини қўлга киритди.
Тўпга яхшилаб эътибор берсангиз, Анрининг урган голлари ёдингизга тушади. Тьерри Анри "Арсенал" чемпион бўлишидан бир йил олдин 25 та, "тўпчилар" чемпионат ғолибига айланганда эса 27 та гол уришга муваффақ бўлган.
Фил Невилл ва Дин Уайтхед тўп учун кураш олиб боришмоқда (2006)
2008-09: Nike T90 Omni
Технология ривожланаётган бир пайтда, Премьер-лига 2008 йилдан бошлаб T90 Omni тўпларидан фойдалана бошлайди.
Ўша пайтда Nike бу тўпни энг яхши айланага эга ва ҳужумчилар гол уришда тўпни яхшироқ ҳис қилишини айтган.
Қора чизиқларга эга оқ дизайнли тўп оддий кўринарди, аммо жуда машҳур эди.
"Астон Вилла" футболчиси Жеймс Милнер Nike T90 Omni тўпига зарба бермоқда
Эл-Ҳожи Диуф ва Майнор Фигероа тўп учун курашмоқда (2009)
2009-10: Nike T90 Ascente
T90 Ascente ўзининг аждоди ҳисобланган Omni тўпига ўхшарди, аммо Nike янги маҳсулот кўринишини бироз ўзгартирди.
"T90 Ascente"нинг сариқ тури ўша пайтларда жуда машҳур эди ва Англия Премьер-лигасидаги ноқулай об-ҳаво ҳукм сурган учрашувларда кўп фойдаланилган. Бу тўп майсада аввалгиларидан узоқроққа борарди.
Бу тўп фойдаланилган илк мавсумда "Челси" чемпион бўлган. Ҳужумчи Дидье Дрогба Карло Анчелотти қўл остида 30 та гол уришга муваффақ бўлган.
2010-11: Nike T90 Tracer
Nike ҳар мавсум учун янги тўп ишлаб чиқаришни бошлади ва Tracer номли оқ, қора ва кўк рангда ишланган тўп Премьер-лига тарихидаги энг яхшиларидан бири эди.
Ўша мавсумда "Манчестер Юнайтед" амалдаги чемпионларни ортда қолдириб, Англия чемпионати ғолибига айланди.
Жейми Каррагер Tracer тўпи учун Дрогба билан курашмоқда
Эндрю Жонсон дарвоза томон зарба бермоқда
2011-12: Nike Seitiro
2012 йилнинг май ойида драматик учрашувдан сўнг, "Манчестер Сити" сардори Венсан Компани боши узра Премьер-лига совринини кўтарди.
"Сити" Seitiro тўпи билан КПРни 3:2 ҳисобида мағлуб этади. Серхио Агуэронинг сўнгги дақиқалардаги голи "шаҳарликлар"га чемпионатнинг бош совринини тақдим этади. Ўша мавсумда Робин ван Перси "Манчестер Юнайтед" сафига ўтади.
Серхио Агуэро КПР футболчиларига қарши
2012-13: Nike Maxim
Nike янги мавсум бошланишидан олдин Maxim тўпларини тақдим этди ва унда зарбалар кучли ва аниқ бўлишини эълон қилди.
"Манчестер Юнайтед"га ўтган Робин ван Перси ўша мавсумда кўплаб чиройли голларга муаллифлик қилади.
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Патрвис Эвра Nike Maxim тўпи билан
2013-14: Nike Incyte
Seitiro ва Maxim ажойиб лойиҳалар эди, Incyte ўзининг ажойиб дизайни билан бу анъанани давом эттирди.
Бу тўп билан Луис Суарес 31 та гол уради, аммо "Ливерпуль" мавсумни биринчи ўринда якунлай олмайди.
"Астон Вилла" дарвозабонлар мураббийи Терри Жено Nike Incyte тўплари билан
Луис Суарес Дэниел Старрижнинг голини нишонламоқда (2014)
2014-15: Nike Ordem 2
Nike ишлаб чиқарган Ordem тўпларининг биринчи нусхаси борасидаги саволлар жавобсиз қолган.
Nike бу тўпларни ишлаб чиқаришда, кўк, яшил лайм, сариқ ва олов ранглардан фойдаланган.
2015-16: Nike Ordem 3
Nike Премьер-лиганинг сўнгги мавсумида бор-кучини кўрсата олди.
Янги мульти-панеллик дизайн 10 йил аввал ишлаб чиқарилган "ака"сига умуман ўхшамасди.
Клаудио Раньерининг "Лестер" клуби пушти рангли тўплар билан Англия чемпионига айланиб, футбол тарихидаги энг катта сюрпризлардан рўйхатига қўшилишди.
Крис Смоллинг Жордан Аю билан Nike Ordem 3 тўпи учун курашмоқда
2016-17: Nike Ordem 4
Nike Ordem 4 тўпи ранг борасида аввалгисидан фарқ қилади. Бу тўпда кўк, яшил ва сиёх ранглардан фойдаланилган.
Nike ушбу тўпда "Flow Motion" дизайни қоидаларини қўллаган. Яъни ўйин пайтида бу тўп тўлиқ кўриниб туради.
Дарвозабонлар бу тўп борасида эътироз билдиришни бошлаб юборишган. "Бёрнли" посбони Том Хитоннинг сўзларига кўра, бу тўпни бошқаришнинг иложи йўқ ва уни қайтариш жуда қийин.
Комментарии