RU

Последние новости

23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  2 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  2 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  24 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  7 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12

Пойтахт Лигасида йилнинг энг яхшилари тақдирланди Новости

Пойтахт Лигасида йилнинг энг яхшилари тақдирланди

Юртимизда оммавий футболни ривожлантириш учун кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу йўналишдаги ишларда ҳам расмий, ҳам хусусий секторлар фаоллик кўрсатмоқда. 2019 йил бир неча футбол фидойилар томонидан ташкил этилган ҳаваскорлар ўртасидаги "Пойтахт Лигаси" мусобақасида куни кеча тўртинчи мавсум якунига етди. 

Мусобақа тарихида илк бор 33 та жамоа 3 та лигада ғолиблик учун кураш олиб борди. 

Пойтахт Лигаси ташкил этилганидан буён холислик, самимият, ҳалоллик ва албатта адолат асосида ўтказиб келинади. Яъни, Пойтахт Лигасида адолат доим биринчи ўринда! Турнирда ҳеч бир иштирокчининг манфаати бошқаникидан устун қўйилмаган ва қўйилмайди! 

Таъкидланганидек, куни кеча мусобақанинг тўртинчи мавсумини энг яхшилари аниқланди. Маросимда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳамда "Олимпик" футбол клуби бош мураббийи Тимур Кападзе, "Бунёдкор" футбол клуби бош мураббийи Иван Бошкович, "Локомотив" футбол клуби бош мураббийи Денис Коростиченко, "Бунёдкор" ёшлар жамоаси бош мураббийи Абдуҳамид Қодиров ва Championat.Asia интернет портали журналисти Фахриддин Рўзиев иштирок этди. 

Аҳамиятлиси, тақдирлаш маросимида иштирок этган меҳмонлар Пойтахт Лигасининг фалсафасига ҳар томонлама мос . Зеро, 5 нафар меҳмоннинг ҳеч бири ўзбек футболида шу кунга қадар ўз ортидан заррача ҳам ёмон ном қолдирмаган. Тимур Кападзе футболчилик даврида ҳам мураббий сифатида ҳам қинғир ишларга аралашмагани билан доимо мухлислар ардоғида бўлиб келади. Денис Коростиченконинг мураббийлик фаолияти оғир бошланган бўлса-да, номига доғ туширгани йўқ. Аксинча, ҳалоллиги сабабли яна "темирйўлчилар" устозига айланди. Иван Бошкович ва Абдуҳамид Қодиров адолатни биринчи ўринга қўйиши ўлароқ ўзлари бошқараётган жамоаларнинг натижалари яхшилана бошланди. Журналист Фахриддин Рўзиев ҳақида ортиқча гапиришга ҳожат йўқ. Айнан футбол ичидаги қинғир инсонларнинг асл юзини очишга ҳаракат қилаётган ёш, қалами ўткир журналист укамиз. 

Пойтахт Лигасида ажойиб мавсумнинг ғолиби "Мастер" жамоаси бўлди. Маррага иккинчи бўлиб "Qamar" етиб келди. 2021 йилги чемпион "Ансор" эса бу йил бронза медаллари билан кифояланди. 

"Мастер" жамоаси "юраги" Ҳусниддин Илёсов – "йилнинг энг яхши ўйинчиси", "S-Family" посбони Мансур Умрзоқов – "йилнинг энг яхши дарвозабони" дея тан олинди. 

Ҳусниддин Илёсов 35 та гол билан тўпурарлар пойгасида етакчи бўлди. "Ҳалол ўйин" совринига "FC Wolves" эга чиқди. Пойтахт Лигаси Кубогида 2-лига вакили "Бирлик" жамоаси ғолиб бўлди.


Пойтахт Лигаси Кубоги финалининг энг яхши ўйинчиси – Наримон Алиев (“Бирлик”)


Пойтахт Лигаси Кубоги ғолиби – "Бирлик" жамоаси


"Ҳалол ўйин" соврини – "FC Wolves" жамоаси


"Холис хизматлари учун" – Элбек Каримов, Ислом Тўрахонов, Миржалол Норматов


"Йилнинг энг яхши дарвозабони" – Мансур Умрзоқов ("S-Family" жамоаси)


"Йилнинг энг яхши тўпурари", "Йилнинг энг яхши ўйинчиси" – Ҳусниддин Илёсов ("Мастер" жамоаси)


Пойтахт Лигаси чемпиони – "Мастер" жамоаси


Пойтахт Лигаси Кубоги финалини ажойиб руҳда бошқарган ҳакамлар – Шавкат Муҳиддинов ва Фурқат Азизов

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика