Постекоглу: "Арсенал" ўйинни назорат қилди, бу нормал ҳолат эмас"
16 янв 2025 14:51
Новости
Постекоглу: "Арсенал" ўйинни назорат қилди, бу нормал ҳолат эмас"
Тунда "Тоттенхэм" АПЛ 21-тури доирасидаги баҳсда ҳисобни очганига қарамай, якунда мағлубиятга учради (1:2).
"Биз унчалик яхши ўйин кўрсатмадик, айниқса, биринчи бўлимда. Жуда пассив ҳаракат қилдик. "Арсенал"га ўйин тизгинини ўз қўлида ушлаб туриш имконини бериб қўйдик. Иккинчи бўлим нисбатан яхшироқ бўлди, аммо у ҳам у қадар зўр эмас. Бу нормал ҳолат эмас.
Нима бўлса ҳам жавобгарлик менинг бўйнимда, сабаби ўйинга футболчиларни мен тайёрлаганман. Бироқ ҳозир мени кўпроқ, биз кўрсатган ўйин ташвишга солмоқда. Машғулотларга қайтамиз ва кейинги баҳсга тайёргарлик кўрамиз.
Албатта, [мағлубият] жамоага таъсир кўрсатмай қолмайди. Жорий мавсум жуда кўп учрашувларда устунликни қўлдан чиқардик, кўп дуранг ўйнадик. Буни тўхтатиш керак.
Агар ҳозир таслим бўлсак, унда шунча меҳнатимиздан маъно бўлмайди. Дам олиш кунлари бизни "Эвертон"га қарши муҳим баҳс кутиб турибди. Бу бизнинг мақсад", – деди "Тоттенхэм" устози "TNT Sports"га интервью чоғида.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии