Португалиялик футбол агенти Файзуллаевнинг "Бенфика"га трансфери масаласида фикр билдирди
04 апр 15:59
Новости
Португалиялик футбол агенти Файзуллаевнинг "Бенфика"га трансфери масаласида фикр билдирди
Португалиялик футбол агенти Паулу Барбоза ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевни "Бенфика" жамоасига ўтказиш масаласида агент Герман Ткаченко билдирган гапларига жавоб қайтарди.
Герман Ткаченко "Бенфика" бу трансферни хоҳламаётгани ҳақида айтган эди.

"Ткаченко нима учун бу ҳақда ошкора гапиряпти? Агар у шундай деётган бўлса, демак, бу рост. Герман – агентлик фаолиятида катта мутахассис. Русофобия ҳақида гапириш ўринсиз, чунки Аббоснинг "Бенфика"га мос келишини тасаввур қилолмайман.
"Бенфика" фақат бир тамойил асосида ишлайди – спорт манфаати ва бошқа ҳеч нарса. Руй Кошта билан собиқ мураббий Шмидт ўртасида ихтилофлар бўлган. Португалияда русофобия йўқ ва бу муҳим. Коштанинг Россиядан кўплаб дўстлари бор, масала спорт билан боғлиқ эди", – деди Барбоза.
Похожие новости
13:29
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар) 3
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии