Португалияда чемпионат баҳслари май ойи сўнгида қайтадан бошланиши мумкин
01 мая 2020 09:25
Новости
Португалияда чемпионат баҳслари май ойи сўнгида қайтадан бошланиши мумкин
Бу ҳақида мамлакат бош вазири маълум қилган.
Португалия бош вазири Антониу Кошта халққа қилган навбатдаги мурожаатида мамлакатда футбол баҳслари май ойи сўнгида қайтадан бошланиши мумкинлигини маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, футболчилар бир нечта текширувдан ўтиши керак бўлади. Жумладан, барча футболчилар коронавирусга бир неча бор тест топширади. Ўйинлар эса мухлисларсиз ўтказилади.
Чемпионат баҳслари эса июлда якунланиши ҳақида таъкидлаб ўтилган.
Португалия чемпиоанти 24-турдан сўнг тўхтатилган. Айни дамда “Порту” жамоаси мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турибди.
Комментарии