Португалия клублари Ойбек Бозоровни кузатиб бормоқда
11 авг 2025 19:18
Новости
Португалия клублари Ойбек Бозоровни кузатиб бормоқда
Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди.
"Ойбек Бозоровга ёзда Эроннинг "Сепахон" клуби қизиқиш билдирди. Бош мураббийга футболчининг ҳаракатлари маъқул келди, аммо "Насаф"дан унинг трансферини сотиб олиш қимматлик қилди.
Қатарнинг "Умм Салал" клуби ҳам уни ўз таркибида кўришга яқин эди, бироқ икки ойлик маошни бериб, шартномани исталган пайт бекор қилиш ҳуқуқи клубда бўлгани учун Бозоров бу клубга боришни хоҳламади.
Португалия олий дивизион клублари футболчини кузатишда давом этмоқда, бироқ тушунарлики, у ерда футболчимизнинг маоши Эрон ёки Қатардагидек катта бўлмайди", – дейилади хабарда.
28 ёшли хавбек жорий мавсум "Насаф" сафида 17 ўйинда майдонга тушиб, 4 та тўп киритди ҳамда 7 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали уни 800 минг еврога баҳолмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии