RU

Последние новости

15:31Ўртоқлик учрашуви. Ёшларимиз сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  0 14:58Абдуқодир Ҳусановнинг «Ланс»даги асосий шериги фаолиятини АПЛнинг номдор жамоасида давом эттиради  2 14:28Рустам Турдимуродов "Андижон"ни тарк этиши мумкин   3 13:48Карим Адейеми "Наполи"ни рад этди  1 13:20Мальдини "Аталанта"га ўтди  1 12:54"Милан" футболчиси АПЛ топ клубига ўтиш борасида қарор чиқарди  1 12:21Туркия клуби Кристантега қизиқмоқда. "Рома" хавбеки Раньерининг режаларига мос тушмаяпти  0 11:57"Интер" "Рома" футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди  1 11:26"Сурхон" спорт директори Рустам Қурбонбоев: "Қуръани омадли ёки омадсизга ажратиш ноўрин бўлади"  2 11:00Баҳром Ҳайдаров: «Жамоамиз янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Худо хоҳласа, янги мавсумни яхши натижа билан бошлаймиз»  4 10:06Ёшларимиз Хитой U-20 термасига қарши баҳс олиб боради  2 09:43Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Хоразм» билан шартнома тузди  1 09:35Аморимнинг «Манчестер Юнайтед»даги илк трансфери ким бўлиши аниқ  4 09:02Кечаги кутилмаган мағлубиятдан сўнг Анчелотти нималар деди?  57 08:34«Бухоро» Туркиядаги йиғиннинг илк ўртоқлик учрашувида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1

Португалия. 7-тур якунлари. "Порту"ни мағлуб этган "Бенфика" пешқадам бўлиб олди Новости

Португалия. 7-тур якунлари. "Порту"ни мағлуб этган "Бенфика" пешқадам бўлиб олди

Дам олиш кунлари Португалияда 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

championat.asia мазкур тур якунларини тақдим этади.

Бу турда мухлислар чемпионатнинг энг марказий учрашувларидан бирига гувоҳи бўлишди.

Лиссабондаги "Эштадиу да Луж" стадионида "Бенфика" ва "Порту" клублари тўқнаш келишди. Қизиқарли ва кескин ўтган баҳс тақдирини ягона гол ҳал қилди. "Бенфика"нинг швейцариялик ҳужумчиси Харис Сеферович 62-дақиқада Икер Касильяс қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди - 1:0. Аслида Сеферович биринчи тайм охиридаёқ ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ унинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Учрашув давомида "Бенфика" рақибидан кўра кўпроқ голли вазиятлар яратди. Учрашув тугашига 8 дақиқа қолганида бош ҳакам "бургутлар" ҳимоячиси Кристиан Лемани майдондан четлатди. Сондаги устунликдан "Порту" фойдалана олмади ва мавсумдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. "Бенфика" эса пешқадам "Брага"га очколар бўйича етиб олди ва тўплар нисбатига кўра биринчи ўринга чиқди.



"Брага" бу турни ўз уйида "Руи Ави"га қарши ўтказди. Кучли учликка кириш учун курашаётган меҳмонлар мазкур баҳсда "Брага"дан икки очко тортиб олишнинг уддасидан чиқишди - 1:1. Сўнгги дақиқаларда майдон эгалари ҳужумчиси Рикарду Эсгаю қизил карточка олиб майдонни тарк этди.


ПОРТУГАЛИЯ. 7-ТУР ЖУФТЛИКЛАРИ
5 октябрь
 ТОНДЕЛА - НАСЬОНАЛ 1:1
Голлар: 
Давид Бруну, 62 (1:0). Калинди, 65 (1:1).

САНТА-КЛАРА - ШАВИШ 1:0
Гол: 
Фернандо, 73 (1:0).

ФЕЙРЕНСИ - БЕЛЕНЕНСИШ 0:0

6 октябрь
 СЕТУБАЛ - МОРЕЙРЕНСЕ 3:0
Голлар:
Хилдеберту, 35 (1:0). Хилдеберту, 71 - пенальти (2:0). Хилдеберту, 85 (3:0).
 
МАРИТИМУ - ГИМАРАЙНШ 1:3
Голлар
: Гедеш, 11 (0:1). Гедеш, 69 (0:2). Андре, 80 - пенальти (0:3). Корреа, 90+2 (1:3).

БРАГА - РИУ АВИ 1:1
Голлар:  
Орта, 28 (1:0). Дала, 34 (1:1).

7 октябрь
БОАВИШТА - АВЕШ 1:0
Гол:
Бруно Гомес, 71 - автогол (1:0).

ПОРТИМОНЕНСИ - СПОРТИНГ 4:2
Голлар: 
Манафа, 30 (1:0). Накадзима, 44 (2:0). Монтеро, 64 (2:1). Накадзима, 82 (3:1). Коатес, 88 (3:2). Карлос, 90+3 (4:2).

БЕНФИКА - ПОРТУ
Гол: 
Сеферович, 62 (1:0).
Бенфика: Влаходимос — Алмейда, Лeмa, Диаш, Гримальдо — Сальвио, Пицци (Семедо, 82), Фейса, Серви (Сильва, 59 — Габриэль, Сеферович (Самарис, 90).
Порту: Касильяс — Перейра, Милитао, Фелипе, Теллес — Отавио (Оливейро, 52), Эррера, Перейра (Корона, 70), Браими — Соарес (Перейра), Марега.
Огоҳлантиришлар: Гримальдо, Лема, Сильва — Касилья, Отавио, Перейра, Эррера, Браими
Четлатиш: Лема (2СК) 82


TAS-IX

 


TAS-IX эмас






ПОРТУГАЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 
МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ


ПОРТУГАЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. ТЎПУРАРЛАР ПОЙГАСИ

5    

Диего Соуза (Брага)

4    
Венсан Абубакар (Порту)
Сёя Накадзима (Портимоненси)
Рикарду Орта (Брага)
Уилсон Эдуарду (Брага)
Луиш Пицци (Бенфика)


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика