RU

Последние новости

19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  18 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  11 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  584 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  3 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  8 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  2 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   22 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  8 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  9

"Порту" стадионига саёҳат! Новости

"Порту" стадионига саёҳат!

"Порту" - "Краснодар" учрашуви олдидан мезбон жамоа стадиони томон саёҳатга нима дейсиз?

"Драгао" стадиони ташқи кўринишидан ўзгача эмас, ажойиб инфраструктурага эга оддий стадион. Арена савдо марказига яқин жойда ва метро бекати қаршисида қад ростлаган. Шу сабабли, стадионга бориш жуда осон.

"Драгао"нинг ёнида ёшлар жамаоси ўйнайдиган кичик стадион ҳам бор: ушбу жамоанинг ҳам мухлислари талайгина ва ўйин кунлари севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий мухлислар аренада жам бўлишади. Бундай ҳолатни унча-мунча ёшлар жамоаси стадионида учратмайсиз!

Умуман олганда, "Порту" ҳамда "Бенфика" мухлислар билан қандай ишлаш кераклиги бўйича талайгина клубларга намуна бўла олади.

Порту шаҳридаги стадион музейи очилганига кўп бўлмади: 2013 йил сентябрда, холисона қарасангиз стадионга гап йўқ!

Стадионга кириш ана шундай ўзига хос, такрорланмас қилиб қурилган. Бунда қуйидаги "инсонлар" улкан ҳисса қўшган бўлиб, сиз илк қадамларингиздан мозийнинг машҳур бир бўлагига тегиб ўтгандек бўласиз.

Унда нафақат футболга, балки спорт ушбу турининг барча деталларига катта эътибор қаратилган. Жуда кўп совринлар, қизиқарли экспонатлар, турли артефактлар, махсус кинотеатр ва ҳаттоки Питербургнинг "Зенит" клуби сафида ўйнаган, бугунги кунда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов билан бир клубида тўп тепаётган бразилиялик ўйинчи — Халкнинг ҳам ҳайкали мавжуд.

Ҳар бир соврин ёнида ўша мукофотга оид маълумот, видеолар акс этган махсус экранлар мавжуд.

Албатта, музейда ҳаммага маълум ва машҳур Чемпионлар Лигаси бош соврини учун ҳам жой топилган. Ҳа яна бир гап: бу ерда футбол клубини шаҳардан ажратиб бўлмайди.

Қуйидаги суратда Халк ҳайкалини кўришингиз мумкин. Шунингдек, унинг атрофида Португалия клуби муваффақиятларига катта ҳиссасини қўшган яна ўндан ортиқ футболчиларнинг фигуралари бор.

Чипта нархи — 15 евро (стадион бўйлаб экскурсия ҳам шунинг ичида). "Да Луш"даги экскурсиядан фарқли ўлароқ, бу ерда сиз гид билан биргаликда юрасиз. Бир тарафдан, бу бироз ноқулай: кўп вақтингиз музейда ўтиб кетади. Бироқ бошқа томондан, жуда қизиқарли ва фойдали маълумотларни билиб олишингиз мумкин.

Экскурсия давомида жамоалар кийниш хонасига киришингиз, президент ложасига ташриф буюришингиз, жамоа клуб автобусида сафар ўйинларига жўнаб кетадиган жойни томоша қилишингиз мумкин. Ана шундай кунларда мухлислар севимли жамоаларини олқишлаб, омад тилаб, шовқин-суронда кузатиб қўйишларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Агар Порту шаҳрига борсангиз, албатта "Драгао" стадионига ташриф буюринг. Кетган вақтингиз ва нақдингизга ачинмайсиз!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика