"Порту" "Барселона" футболчисини сотиб олмоқчи
27 июл 2023 14:15
Новости
"Порту" "Барселона" футболчисини сотиб олмоқчи
"Барселона" ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес фаолиятини Португалияда давом эттиради.
Журналист Маттео Мореттонинг ёзишича, "Порту" футболчига бўлган 60 фоиз ҳуқуқ учун 8 миллион евро тўлайди. Каталония клуби футболчини қайтариб сотиб олиш имкониятига эга бўлади.
Португалия клуби 21 ёшли испаниялик билан 5 йиллик шартнома бўйича келишиб олди.
Гонсалес 2022/23 йилги мавсум ижара асосида "Валенсия"да ўйнади: 26 ўйин, 1 гол ва 1 голли узатма. Transfermarkt портали футболчининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии