RU

Последние новости

15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  2 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  19 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  12 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  22 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  8

Польшалик тўпурар Левандовски ҳақида одамлар нима дейди? Новости

Польшалик тўпурар Левандовски ҳақида одамлар нима дейди?

Жаҳон чемпионатига борадиган ҳар бир жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйиши бор гап.

Польша терма жамоаси ҳам бу йилги мундиалдан кўп нарса кутяпти. ЖЧ-2018 саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказган Польша ўз гуруҳида Сенегал, Япония ва Колумбияга қарши баҳс олиб боради. Жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовски саралаш ўйинларида европалик футболчилар орасида энг кўп гол урган ҳужумчи бўлди. У 16та голи билан бу борада португалиялик Роналдуни ортда қолдирди.

Статистика бўйича ЖЧ саралаш ўйинларида Польша киритган голларнинг 64 фоизи айнан Левандовскига тегишли бўлди. Шу боис ҳам польшаликлар устози Адам Навалка "Бавария" ҳужумчисини жамоа учун ўта муҳим ҳужумчи деб атади. Хўш, Роберт қандай савиядаги футболчи? У шунчалик кучлими? ФИФА расми сайти бу ҳақда бир нечта кишига мурожаат қилди.

- "Мен ҳар доим уни ўзига хос ҳужумчи деб атаганман. У худди Златан Ибрагимовичга ўхшайди. Чунки иккаласи ҳам йўқ жойдан гол уради. Левандовски руҳан кучли ўйинчи. У тўпни шерикларидан қизғанмайди. У буюк футболчи". (Лео Беенхакер, Левандовскини терма жамоада илк бор ўйнатган мураббий)

- "Унда ҳужумчига керакли барча хислатлар мавжуд. У жисмонан кучли, ҳужумларни гол билан якунлай олади. У шунингдек, ярим ҳимояда ҳам ўйнай олади. У майдон марказидаёқ тўпни қабул қилиб чиройли ҳужум бошлаши мумкин. Тўп унинг ўртоғи". (Юрген Клопп, Левандовскини "Боруссия Д"га олиб келган мураббий)

- "У мен кўрган ҳужумчилар орасида энг профессионали. У ухлаётганида ҳам тушида футболни кўради. Шунингдек, 24 соат ишлашдан қочмайди. У ҳар доим ҳужумнинг энг қайноқ нуқтасида бўлади". (Пеп Гвардиола, Левандовскининг "Бавария"даги собиқ устози)

- "У жаҳондаги энг кучли ҳужумчи. Роберт ҳар доим ривожланиб боради. Уни тўхтатиб қолиш имконсиз. У шубҳасиз жамоамизнинг юраги". (Адам Навалка, Польша терма жамоаси бош мураббийи)

- "У ҳар қандай ҳолатда тўп кирита олади. Бу унинг энг катта устун томони". (Юпп Хайнкесс, "Бавария" бош мураббийи)

- "У нафақат ҳужумда ўйнаб гол уради, балки жамоавий ҳаракатларда ҳам ажралиб туради. Роберт "қўрқинчли" ҳужумчи ва у билан ўйнаш мароқли". (Арьен Роббен, "Бавария"даги жамоадоши)

- "Левандовски мен учун энг яхши ўрнак. Мен у майдонга тушган баҳсларни мунтазам кузатиб бораман. Ҳужумчи сифатида ундан кўп нарса ўрганганман". (Альваро Мората, "Челси" ҳужумчиси)

- "Левандовски 9-рақамли футболчилар орасида энг кучлиси. У тезкор. Унда техника ва ҳаракат баланд. Бош билан ўйнаши ҳам зўр. У иккала оёқда ҳам тўп кирита олади. У жарима майдончаси ичида тўпни кутиб ўтирмайди, балки ўзи ҳаракат қилади. У ҳар мавсум 25-30та гол уради". (Лотар Маттеус, собиқ футболчи)

- "Роберт Левандовски афсонавий Герд Мюллер билан бир хил даражада". (Карл-Хайнц Румменигге, "Бавария" клуби кенгаши раиси)

- "Унда ҳужумчига зарур бўлган барча сифатлар мавжуд". (Жованни Элбер, "Бавария" собиқ ҳужумчиси)

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика