RU

Последние новости

20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  0 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  12 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  4 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   88 18:48Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Динамо": Асосий таркиблар маълум  7 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   5 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  1 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  22 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  7

Пол Скоулз: "Ҳозир пул АПЛ учун биринчи ўринда туради, "Барселона"да эса бизнез ва ўйин ўртасида мувозанат бор" Новости

Пол Скоулз: "Ҳозир пул АПЛ учун биринчи ўринда туради, "Барселона"да эса бизнез ва ўйин ўртасида мувозанат бор"

Теги :  Пол Скоулз
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз замонавий инглиз футболи ҳақида танқидий фикр билдирди.

"Англияда намойиш этилган ажойиб футболни топа олмаяпман. Атрофдаги барча инглиз футболини энг яхши деб аташмоқда.

Фикримча, ҳозир жаҳоннинг энг яхши лигаси Испанияда. Германияда ажойиб жамоалар бор. Италияда ҳам футбол ёмон эмас. Инглизлар эса А Серияни зерикарли деб ўйлашади, аммо чемионатни диққат билан кузатадиганлар у ерда нима бўлаётганини яхши билишади. "Ювентус" Премьер-лиганинг ҳар қандай топ-клубини мағлуб этиши мумкин. Туринликлар буни "Манчестер Сити"га қарши баҳсда исботлашган. Лекин бизда шундай тасаввур уйғонганки, худди улар фақат ҳимояда ўтиришади.

Европа турнирлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, испанлар - энг зўри. ЧЛ ва ЕЛ чорак финалларида уларнинг 16 жамоасидан 6 таси иштирок этди. Бу деярли ярми. АПЛда эса бор-йўғи иккита. Баъзиларини ҳисобга олмасак, жаҳоннинг энг яхши футболчилари ҳам бошқа мамлакатларда - Испанияда, "Бавария" ёки "Ювентус"да. Биз Месси ёки Неймарни Англияда кўрмаймиз.

Тўғрисини айтсам, менга "Сольфорд" иштирокидаги ёки ўғлим ўйнайдиган жамоалар ўйини қизиқ. Сўнгги икки йил давомида юқори сифатли ўйин бўлдими? "Ух, дахшатли баҳс" дейдиганичи? Эслаш жуда қийин. Афсуски, АПЛ учун биринчи ўринда футбол эмас пул ва ҳомийлар бўлиб қолган.

"Барселона"да эса бизнес ва ўйин ўртасида мувозанат бор. Бу клуб мухлисларга тегишли. Улар клуб фойда келтиришини исташади, аммо бу асосий мақсад эмас. Каталония клуби катта ғалабаларга интилишади ва бу энг яхши футболчиларни ўзига жалб қилади" - дейди Скоулз.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика