RU

Последние новости

03:30Евро-2004. Учар ликопчага қиёсланган тўп, инглизни пичоқлаган Вадим Абрамов, келишилган ўйин, қўлқопсиз пенальти қайтарган дарвозабон ҳамда допинг билан турнирнинг энг яхши ўйинчисига айланган футболчи ҳақида ҳикоя қиламиз  0 00:55"Барселона" Нико Уильямс трансфери ўхшамаса, кимни сотиб олиши маълум  0 00:27Пальинья "Бавария" билан тўрт йиллик шартнома имзолайди. Трансфер нархи ҳам маълум (Фабрицио Романо)  0 00:05Ўзбекистон кубоги. "Машъал" – "Қизилқум" 1:3. Highlights  0 23:39Расман: Пётр Зелиньски – "Интер" футболчиси!  1 23:05Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Машъал"ни қўшимча бўлимларда мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!  8 22:43Евро-2024. Чорак финалнинг иккала марказий ўйинини англиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:52"Манчестер Юнайтед" тахминан 250 нафар ходимини ишдан бўшатади. Тежалган пул эса...  9 21:22Нимели Ўзбекистонда қолмайдиган бўлди  11 20:57Эшитдик-да! "Сурхон" ҳужумчиси "Пахтакор"га ўтди  13 19:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан Осиё Кубогида қатнашган қайси футболчилар Олимпиадага бормайди?  33 19:05"Марсель" Канада терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолади  0 18:42"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди. Ҳожимат Эркинов Олимпиада учун қайдномадан ўрин олмади  48 18:27"Рубин" футболчиси билан шартномани бекор қилди  0 18:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Олимпиадада иштирок этадиган таркиби эълон қилинди!  93

Поль Погба: “Тарихдан ўрин олишни истайман” Новости

Поль Погба: “Тарихдан ўрин олишни истайман”

Поль Погба анчадан буён “Ювентус” ва Франция терма жамоаси юлдузи сифатида эътироф этилмоқда.


Лекин ярим ҳимоячининг ўзи энг юқори даражасига етишига ҳали борлигини айтади. “La Repubblica” нашри мухбири билан суҳбатда Погба фаолияти ва режалари ҳақида тўхталиб ўтди.


- Хўш, Погба афсона бўлишни хоҳлайдими?

- Ҳа, Пеле ёки Марадона сингари. Ҳатто, янада яхшироқ.

- Бу ўзига ишониш эмасми?

- Бундай демаган бўлардим. Улар энг кучли ва худди улардай бўлишни истайман. Менда муаммо бор: ютқазишни ёқтирмайман. Ҳеч ким амалга оширмаган, эришмаган нарсаларни қилишни хоҳлайман. Шунинг учун энг яхши бўлиш мақсадида чин юракдан ишлайман. Ғалабалар менга бахт келтиради.

- Францияда охиги икки йилда Погба ўсмаётганини гапиришмоқда. Буюкликка йўл тўхтаб қолдими?

- Майли, гапираверишсин. Далиллар бошқача гапирмоқда. 2014 йил ФИФА рамзий термасидан ўрин олмагандим, 2015 йил унга киритилдим. 2016 йилда ҳам ундан ўрин оламан.

- Француз мухлислари ўртасида ўтказилган сўровга кўра, севимли 3 футболчи қаторига кирмайсиз.

- Мени ёқтиришлари учун ишламайман, балки яхшироқ бўлишга уринаман. Мен ўзимни катта тутарман, лекин ҳасадгўй эмасман. Агар Льорисни ишқибозлар ёқтирса, унинг учун хурсандман.

- Сўнгги икки йилда бундан яхшироқ бўла олмасмидингиз?

- Ҳамиша кўпроқ ва яхшироқ нарса қилиш мумкин. Майкл Жордан хатоларга йўл қўймаганми? Доим олдинга қараб интилиш муҳим.

- Икки ой олдин Погба қандай ҳолатда эди?

- Ўз даражамда эмасдим, тан оламан. Бутун жамоа шундай ҳолатда бўлмаганди. Ҳозир ҳаммаси яхши, мен яхшироқ ўйнашни бошладим ва “Юве”га муваффақиятга эришишига ёрдам бердим.

- Сизга 10-рақам босим бераётгани ҳақида гапиришди. Бу тўғрими?

- Бу рақам холос. “Ювентус”да бу муҳим, ўзгача, аммо барибир рақам эканини унутмаслик керак.

- Бир сафар “+5” деб ёзиб олгандингиз.

- Чунки тонгда уйғониб, футболкамга маркер билан “+5”ни ёзишни хоҳлашимни тушундим. Бунда бирор маъно бўлмаганди.

- “Ювентус” тажрибали ва ёш футболчиларга бўлинганда сиз қай бирига қўшилгансиз?

- Ёшларга. Футболда ёш ёки фахрий футболчи йўқ. Тажрибали ва тажрибасиз ўйинчилар мавжуд. Мен ёш, лекин тажрибалиман. Ҳар қандай ҳолатда ўзимдаги боримни беришга уринаман. Биринчи ўринда жамоа туради: барчасини унинг учун қиламан.

- Лекин сиз биринчи рақамли бўлишни истайман дегансиз. Бу жамоавий спорт турида ўзини ўйлаш эмасми?

- Месси гол урганда ҳам бу ўзини ўйлашга кирадими? Йўқ, қанчалик кучли бўлсанг, жамоага шунчалик кўп ёрдам берасан.

- Бирор дақиқани ўтказиб юборишни истамайдиган Роналду ҳам эгоист эмасми?

- У олдига катта мақсадлар қўйган, иштиёқли ва рекордлар қўйиб, “Олтин тўп” ютишни истайди. Бу ўзини ўйлашга кирмайди.

- Нималарни яхшилашингиз лозим?

- Баъзида яхши, баъзан ёмон ўйнайман. Шунда асабийлашишни бошлайман. Хато қилишни ёқтирмайман. Кўчада ўйнаганимда кўпроқ адашардим ва ҳозир қилган нарсаларни қилардим. Ўсиб бориш камроқ хатоларга йўл қўйишдир. Бу тажриба дейилади.

- 23 ёшда шунча чемпионликка эришдингиз.

- Тўрт чемпионлик. Атиги. Ҳа, бу иштиёқимни қондиришга етарли эмас. Доим одамлар гапиргандек телба бўлганман, аммо мен тарихдан ўрин олишни истайман. Барча даврларнинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлишни хоҳлайман.

- Кимдан кучлироқ?

- Лэмпарддан. У барча нарсани юқори савияда бажарган ярим ҳимоячи. Зарбалар, дриблинг, голлар, ҳимоя. Худди унингдек, фақат яхшироқ бўлишни истайман.

- Яхши пул ишлаб топяпсизми?

- Етарли эмас. Бу зиқналик эмас. Анча вақтли яхши савияда эдим. Пуллар келади ва кетади. Улар муҳим эмас деб айтсам, алдаган бўламан. Мен учун бу оғир меҳнат самарасидир. Кучлироқ бўлсанг, кўпроқ пул ишлаб топасан. Масалан, Роналду ишлаб топаётган пулига арзийди. У бу пулларни ўғирламаган.

- Қайси харидингизни энг ақлсиз дея оласиз?

- Икки жуфт “Лабутен” оёқ кийимларини. Улар шунчалик қимматки, бир ҳафта шуни ўйлаб юргандим. Баъзида пулларимни бошқаларга ёрдам бериш учун сарфлайман, аммо бу ҳақида гапиришни хоҳламайман.

- Сочлар, голларни нишонлаш, ижтимоий тармоқларда фаоллик. Сиз учун бу жуда муҳимми?

- Одамлар бунга қарайди, лекин мен мен экспонат ҳам эмасман. Буларни ўзим учун қиламан. Болалигимдан ноодатий соч турмагига эга эдим. Футбол мухлисларсиз бўлганда ҳам худди шундай бўлардим. Лекин биз 2016 йилдамиз ва олам бошқачароқ. Майдондан ташқарида қандай эканимни барча кўриши лозим. Куламан, бахтли бўлишга интилиб, “Carrefour”га сут сотиб олиш учун кираман. Қанча ўқувчиларим борлигини текширмайман. Бошқаларга ўхшашни ёқтирмайман.

- Сиз дўстларингиз билан алоқаларни сақлаб қолгансиз, фақат биринчи агентингиз билан хайрлашгансиз.

- Бу тугаган мавзу. Ўтмишни ёқтирмайман. Келажакни яхши кўраман. Келажакда Италия Кубогини қўлга киритиб, кейин Франция билан Евро-2016да ғолиб чиқишим керак.

- “Ювентус”да қоласизми?

- Шартномам бор. Ажойиб тонгларнинг бирида уйғониб, Англияга кета олмайман. Бу билан шуғулланадиган одамлардан сўранг. Футбол мен учун ўйин. Гол уриш, ғалаба қозониш, чиройли ўйнашни хоҳлайман.

- Ювентус” Чемпионлар лигасини ютиши мумкинми?

- 4 йил олдин “Бавария” дуч келганда тамом бўлдик деб айтгандик. Бу сафар уларни ютишимизга ишонгандик. Италияда ўйнаш қийин. Бу ерда тактика кучли ва бўш ҳудуд йўқ. Европада эса ҳимоячиларни ҳам ўйнашга мажбур этишади.

- 50 йилдан кейин болалар Погбага ўхшашни хоҳлаши ҳақида гапиришларини истайсизми?

- Йўқ. Яхшиси, “Погбадан кучлироқ бўлишни хоҳлайман” деб айтишсин.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика