Погбанинг дисквалификация муддати қисқартирилди
04 окт 2024 22:22
Новости
Погбанинг дисквалификация муддати қисқартирилди
Поль Погба 2025 йилдаёқ катта майдонга қайтиши мумкин.
"Daily Mail" маълумотига кўра, футболчи Спорт Арбитраж судида дисквалификациясини қисқартириш бобида сўров билан чиқди ва бунда ғолиб бўлди.
Тасдиқланишича, франциялик футболчи январь ойида машғулотларга қайтади. Расмий ўйинларда майдонга тушиш имконияти эса март ойидан пайдо бўлади. Шунингдек, футболчи тўлаши керак бўлган жарима ҳам бекор қилинди.
Маълумот учун, допинг билан қўлга тушган Погба шу йилнинг февралида 4 йилга футболдан четлатилганди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии