RU

Последние новости

09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  0 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4

Погба "Реал"нинг режаларига кирмайди. Клубнинг устувор мақсадлари бошқа Новости

Погба "Реал"нинг режаларига кирмайди. Клубнинг устувор мақсадлари бошқа

Мадрининг "Реал" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олмоқчи эмас.

As хабарида таъкидланишича, "Реал" франциялик футболчининг трансферидан бутунлай воз кечган, раҳбариятнинг фикри қатъий. Погба яқинда берган интервьюларидан бирида Мадрид жамоасини "ҳар қандай футболчининг орзусидаги клуб" деб атаган ва шундан кейин унинг атрофида миш-мишлар болалаган эди. Маълум бўлишича, хавбек йилига 15 млн евро ишлаб топади, "қироллик клуби" унга бунча маблағ тўлашга тайёр эмас.

"Реал" трансфер режаларининг юқори қисмида "Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга туради. Клуб уни 2021 йилда харид қилмоқчи. 2022 йилда Мадридга "Боруссия" форварди Эрлинг Холандни олиб келиш режалаштирилган. Боиси шундаки, жамоанинг асосий ҳужумчиси Карим Бензема билан имзолаган шартнома 2022 йилда ниҳоясига етади.

Шунингдек, "Реал" раҳбарияти ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе вариантига ҳам бефарқ эмас.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика