Погба 3 ой майдонга туша олмайдими? Моуриньо бу ҳақда маълумот берди
18 сен 2017 14:14
Новости
Погба 3 ой майдонга туша олмайдими? Моуриньо бу ҳақда маълумот берди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо инглиз ОАВда тарқалган, Поль Погба жароҳат туфайли уч ой майдонга туша олмаслиги ҳақидаги маълумотни рад этди.
Аввалига 24 ёшли футболчининг оёққа туриши учун 6 ҳафта керак бўлиши маълум қилинган эди, бироқ The Times нашри Погба 3 ой ўйнамаслигини эълон қилди.
"У 12 ойми ёки 12 кун ўтказиб юборишини билмайман. Ҳар қандай миш-миш ёлғон, чунки унинг оёққа туриб кетишига қанча вақт керак бўлишини билмаймиз. Мушак ҳолати туфайли бир ҳафта кутишга қарор қилдик, шунда унинг жароҳати даражасини билиб оламиз. Клубдаги ҳеч ким 12 кун ёки 12 ҳафта ҳақида гапираётгани йўқ. Чиқаётган миш-мишларнинг бари ёлғон" - дейди Моуриньо.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии