Почеттино нимадан хавотирланаётганини айтди
12 янв 2024 22:25
Новости
Почеттино нимадан хавотирланаётганини айтди
"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳужумчи Кристофер Нкункунинг соғлиғидан хавотир олаётганини айтди.
"Нкункунинг ҳолати бўйича бироз хавотирдаман, чунки у яна 10 кун шуғуллана олмайди. Биз эса ундан кейин нима бўлишини билмаяпмиз.
Биринчи матбуот анжуманимдан кейин унда кўплаб қийинчиликлар бўлди, барчаси қийинлашиб кетди, энди эса яна 8-10 кун у машғулот қилмайди. Биз эса уни 6 ой кутдик.
У ўзини яхши ҳис қилиб, "Пэлас" билан ўйинни асосий таркибда бошлаганди. Унинг тезроқ сафга қайтишини истаймиз", - деди Почеттино.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии