Почеттино: “Манчестер Сити” бизга дарс берди”
17 дек 2017 02:15
Новости
Почеттино: “Манчестер Сити” бизга дарс берди”
“Тоттенҳэм” бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ 18-турида “Манчестер Сити”га (1:4) учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрларини билдирди.
“Ўйлайманки, менинг жамоа бугунги баҳсдан яхшигина сабоқ олди. Агар сен ғалаба қозонсанг ва яхши ўйнасанг, камроқ нарса ўрганишинг мумкин. Шу боис бугунги баҳс бу каби ўйинларда қандай ўйнаш борасида бизга сабоқ бўлди. Ўйинни ёмон бошламадик, аммо бурчакдан тўп ўйинга киритилаётганда катта хатога йўл қўйдик. Бу рақиб учун “совға” эди. Агар сен бу каби савиядаги жамоа билан ўйнаркансан, бундай хатога йўл қўймаслигинг керак.
Биз вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик, аммо улар яхшироқ ва кучлироқ эди. Рақибни табриклайман. Айни пайтда “Манчестер Сити” Англияда энг яхши жамоа. Биз қайсидир пайт Премьер лигада ғолиб чиқишга даъвогарлик қилгандик, аммо бугун бизга яхшигина сабоқ беришди”, дейди мураббий
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии