RU

Последние новости

00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:31Германаия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  3 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  3 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  29 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  11 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  30 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29

Почеттино: "Биринчи марта "Челси" мухлислари билан боғлиқликни ҳис қилдим" Новости

Почеттино: "Биринчи марта "Челси" мухлислари билан боғлиқликни ҳис қилдим"

"Манчестер Юнайтед"га қарши қайд этилган ажойиб ғалаба (4:3) мураббий ва мухлислар ўртасидаги совуқ муносабатни ижобий томонга ўзгартирди.

"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино МЮга қарши қайд этилган даҳшатли камбэкдан сўнг, илк марта мухлислар билан илиқ алоқани ҳис қилганини маълум қилди.

"Бугун мен бахтлиман. Нафақат уч очко, балки МЮдан яхшироқ ўйнаганимиз учун бахтиёрман. "Челси"га келганимдан бери биринчи марта мухлислар билан боғлиқликни ҳис қилдим.

Мен бошқа клубдан келганман. Мухлисларнинг ишончига сазовар бўлишим керак. Бу нормал нарса. Бу ерга келишдан олдин ўз обрўмни ўртага тикдим, чунки жамоа ёш эди. 

Бошида айтгандим, мухлисларга ёқиш учун клуб логотипини ўпмайман. Менинг мақсадим – ғалаба қозониш ва жамоа ўртасида яхши алоқаларни шакллантириш. Иккиюзламачилик қилиб, мухлисларни ёқтиришимни айтмайман. Чунки яхши алоқалар учун вақт талаб қилинишини аниқ.

Ҳиссиёт бу майдон четида доим аҳмоқона қилиқлар қилиш эмас. Мен бундай эмасман. Бизда Европадаги энг ёш жамоа бор, мен уларга ёрдам беришим керак. Мен масхарабоз эмас, бош мураббийман. Агар кимгадир масхарабоз керак бўлса, ўзи топиб олсин", -дейди Маурисио Почеттино.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика