Почеттино: "Бир куни АПЛ ғолиби бўламиз"
30 мар 2024 15:13
Новости
Почеттино: "Бир куни АПЛ ғолиби бўламиз"
"Мудрик янада ақлли футболчига айланаётганини сездим. Йигитлар етук ўйинчи бўлиши учун ҳаммасига ҳар хил вақт керак. Бизда шундай ёшлар билан ишлаш тажрибаси бор. Таркибимизда ёрдам керак бўлган йигитлар кўп. Улар жамоада ўзининг яхши жиҳатларини кўрсатиши лозим.
Баъзида уларга қийин бўлади, лекин баъзида йигитларни комфорт зонасида чиқишга мажбур қилишимиз керак. Шу орқали уларга ёрдам берамиз. Кўмак бир ёки икки футболчига эмас, ўнлаб футболчиларга керак бўлиши мумкин. Шу сабабли лойиҳанинг дастлабки босқичида унга хотиржам қараймиз.
Клуб йўналишини ўзгартиришда нималар бўлишини жуда яхши тушунганмиз. Ҳозир ҳаммаси бошқача. Биз режа бўйича ишлаяпмиз.
Бир кун келиб АПЛ ғолиби бўламиз. Биз бўлмасак, кейинги мураббий бу ишни уддалайди, чунки жараён шу темпда давом этиши керак" - дейди Почеттино.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии