RU

Последние новости

12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  0 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  5 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  7 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  11 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  2 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  15 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  4 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  54 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2

Пишур Украина ТВсига интервью берди ва “Бунёдкор”даги вазиятдан нолиди Новости

Пишур Украина ТВсига интервью берди ва “Бунёдкор”даги вазиятдан нолиди

Украиналик ҳужумчи Олександр Пишур Украинанинг 2+2 телеканалининг “Про футбол” кўрсатуви меҳмони бўлди.
Кўрсатув давомида Пишур “Бунёдкор”да ўтказган дамлари ҳақида фикр юритди ва охирида Ўзбекистондаги фаолиятини якунлаб уйга қайтгиси келаётганини айтиб ўтди.

Кўрсатув бошида журналист Пишурни кутиб олди ва украинчасига саломлашиб ортидан ўзбекчасига “Қалайсиз?” деб қўйди. Сўнгра ўзбекчани ўрганиб олдингми деб сўраганида Пишур футбол атамаларидан ташқари баъзи қўпол сўзларни ёдлаб олганман деди. ҚУйида Пишурнинг айтганларини келтириб ўтамиз.

Украин ва ўзбек футболи ҳақида
-   Украинада асосан жисмоний футбол ўйналади, Ўзбекистонда эса бироз сокин, техник футболни маъқул кўришади.  

“Бунёдкор”даги одатлар ҳақида
-   Ҳар доим ўйиндан бир кун олдин кечки овқатга ош берилади. Бошида ҳайрон қолгандим, кейин ўрганиб кетдим. Кечки машғулотни тугатиб қайтганимизда ош аллақачон пишириб қўйилган бўлади. Ўзимизда ошпаз бор ва у ошни ўчоқда пиширади.

Миллий валютамиз ҳақида
-   Бир гал менга ўзбек сўмида маош беришганди. Ўшанда хотиним билан болам ҳам мен билан бирга эдилар. Маошимни машинанинг багажида тўртта қопга жойлаб меҳмонхонага олиб келишди. Ўшанда бунча кўп пулни кўриб қизим ҳайрон қолганди.

“Бунёдкор”нинг “олтин даври” ҳақида
-   Это’О, Ривалдо, Сколари каби машҳур шахслар келган пайтлар “Бунёдкор” Ўзбекистоннинг “Челси”си бўлганди. Эшитишимча,  ўша даврлар жуда зўр бўлган экан. Биргина Ривалдонинг оила аъзоларига Бразилияга учиб кетишаётганда чипта учун 72 минг доллар тўланган экан.

Украиналик журналистлар Тошкентга келиб “Бунёдкор” - “Сўғдиёна” баҳсидан лавҳа тайёрлашди. Бу ўйинда Пишур захирада қолдирилди ва телеканал ходимлари унинг захира ўриндиғида ўтирганини кўриб ҳайрон бўлишди.

“Бунёдкор”даги муҳит ҳақида:
-   Негадир уйга қайтгим келяпти, қолаверса, клубдаги вазият ҳам тушунарсиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика