RU

Последние новости

20:07Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  0 19:54"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади  3 19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  2 19:15Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Оқ-тепа", "Навбаҳор" – "ФарДУ"  2 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  2 18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  1 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  2 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   17 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  29 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  4 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  4 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  6 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0

Пишур тўпурарлик борасида Трифуновичдан ўтиб кетди Новости

Пишур тўпурарлик борасида Трифуновичдан ўтиб кетди

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби сафида ҳар мавсум голеодор ҳужумчилар тўп тепишган.

Жорий мавсумда “қалдирғочлар”нинг украиналик ҳужумчиси Олександр Пишур ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш қилиб, бу борада чемпионат етакчиларидан бири бўлиб турибди. У “Бунёдкор” сафида Осиё Чемпионлар лигаси, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги учрашувларини қўшиб ҳисоблаганда жами 33та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 24та гол уришни уддалади. Фоиз кўрсаткичи бўйича ҳисоблаганда у майдонга тушган ўйинларининг 73%ини голсиз ўтказмаган.

Олександр Пишурнинг “Бунёдкор” сафидаги умумий голлари сони 24тага етганини айтиб ўтдик. Бу кўрсаткич билан у икки мавсум олдин “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилган Милош Трифуновични ортда қолдирди. Ўшанда сербиялик ҳужумчи 36та ўйинда 22та гол уришни уддалаган эди.

Фоизлар кўрсаткичи борасида Стевица Ристичга етадигани йўқ. У ўзи иштирок этган 75% учрашувларда рақиб дарвозабонларини ҳафа қилган. Яъни, македониялик ҳужумчи 24 учрашувда 18та гол уришга муваффақ бўлган.

“Бунёдкор” жамоасининг умумий тўпурарлари рўйҳатини Анваржон Солиев 65та голи билан бошқариб бормоқда. У шунча голни 158та ўйинда киритган.

“Бунёдкор” тўпурарлари

Футболчи

Мамлакати

Ўйин

Гол

Фоиз

1

Анваржон Солиев

Ўзбекистон

158

65

41%

2

Ривалдо

Бразилия

80

43

54%

3

Сервер Жепаров

Ўзбекистон

104

38

37%

4

Виктор Карпенко

Ўзбекистон

202

38

19%

5

Шавкат Саломов

Ўзбекистон

160

30

19%

6

Хосе-Луис Вильянуэва

Чили

47

27

57%

7

Олександр Пишур

Украина

33

24

73%

8

Милош Трифунович

Сербия

36

22

61%

9

Стевица Ристич

Македония

24

18

75%

10

Тимур Кападзе

Ўзбекистон

106

17

16%

11

Жасур Ҳасанов

Ўзбекистон

186

17

9%

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика