Пирло: “Ювентус” Роналдусиз ҳам ўз ўйинини кўрсата олиши лозим”
29 ноя 2020 08:53
Новости
Пирло: “Ювентус” Роналдусиз ҳам ўз ўйинини кўрсата олиши лозим”
“Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирло “Беневенто”га (1:1) қарши баҳсда туринликлар ҳужумчиси Роналдунинг нима сабабдан майдонга тушмаганини изоҳлади.
“Унда кичик муаммолар бўлиши қарамай, Криштиану ҳафта ўртасида ЕЧЛ баҳсида майдонга тушишни истади. Халқаро ўйинлардан кейин унга табиийки унга бироз дам бериш лозим эди. Роналду “Ювентус”нинг ҳал қилувчи футболчиларидан бири, аммо жамоа усиз ҳам ўз ўйинини кўрсата олиши керак.
Шундай бўладики, жамоадаги кўпчилик футболчилар терма жамоаларга жалб этилишади. Биз шунингдек, Чемпионлар лигасида ҳам тўп тепмоқдамиз. Бундай вазиятга тушиб қолган ягона клуб “Ювентус” эмас. “Реал” (Мадрид)да ҳам кўп нарса Роналдуга боғлиқ эди. Кршитиану гол уриш катализатори, у жамоанинг кўплаб ҳужумларида иштирок этади”, дея Пирлонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии