Пике: "Гвардиолани хурмат қиламан, бироқ..."
24 мар 2018 19:56
Новости
Пике: "Гвардиолани хурмат қиламан, бироқ..."
"2011/12 йилги мавсум фаолиятимдаги энг ёмони бўлди. Пеп менга бўлган ишончини йўқота бошлади. Дастлабки уч мавсумдаги муносабатларимиз жуда яхши эди. Бу мураббийни қаттиқ ҳурмат қиламан, бироқ ўша йиллар мен учун жуда қийин ўтган.
У мени 24 соат футбол ўйнаши керак бўлган футболчи бўлишимни хоҳлади, мен эса буни тушунмадим. У "Реал"га қарши учрашувда мени майдонга туширмади, бу менга қаттиқ зарба бўлди.
Ўшанда "Барселона" билан орзуларим сўнгандек туюлганди. "Челси"га қарши ярим финалнинг илк учрашувида жамоа мағлуб бўлди, яна майдонга тушмадим. Жавоб учрашувида эса асосий таркибда ўйнадим. Ўйиннинг бошида бошим билан Виктор Вальдеснинг тиззасига тўқнашиб кетдим ва ерга йиқилдим.
Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди ва биз ЕЧЛдан чиқиб кетдик. Бир неча кунлардан кейин Пеп жамоадан кетди. Менинг ҳам жамоадаги фаолиятим ўз якунига етди деб ўйладим.
Агарда "Челси"ни ютганимизда мен финалда майдонга туша олмасдим. Пеп билан чемпионлар лигасини ютганимизда у ишда қоларди. Шундай бўлган тақдирда мен бошқа жамоа таркибида ўйнаётган бўлардим", - деди Пике.
Комментарии