Пике фаолиятидаги энг ёмон воқеани эслади ва жамоасининг трансфер сиёсати ҳақида гапирди
24 мая 2019 22:35
Новости
Пике фаолиятидаги энг ёмон воқеани эслади ва жамоасининг трансфер сиёсати ҳақида гапирди
«Барселона» футболчиси Жерар Пике ЕЧЛнинг жорий мавсум «Ливерпуль»га қарши жавоб баҳсини эслади.
«Албатта, «Энфилд»да бўлиб ўтган воқеа профессионал фаолиятимдаги энг ёмонларидан бири. Биз ўзимиз билган футболни ўйнашга ҳаракат қилдик. Баъзида бу осон, баъзида эса унчалик эмас. Футболчилар маълум ҳолатларда ўзларини ижобий хис этади. «Энфилд»да ўйлаганимиздек ўйнай олмаганимиз учун муваффақиятсизликка учрадик. Йиллар ўтмоқда ва жамоамизда ёши катта футболчилар бор. Биз ёш ўйинчилар билан келишувга эришишимиз мумкин. Кимдир клубдан кетади. Титулларни қўлга киритиш учун ёрдам бера оладиганларни жамоага жалб қилиш керак. Мисол учун, Френки де Йонг кучлилар билан рақобатлаша олишини кўрсата олди. У келаси мавсум бизга ёрдам бера олади деб ўйлайман», – дея қайд этган Пике.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии