RU

Последние новости

17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  0 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  8 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  4 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  9

Пике "Facebook"да мухлислар саволига жавоб берди Новости

Пике "Facebook"да мухлислар саволига жавоб берди

"Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учршаувидан олдин "Барселона" ҳимоячиси Херард Пике "Facebook" ижтимоий тармоғида мухлислар саволига жавоб берди.

- Сиз бирга ўйнаган энг яхши ҳимоячи?

- Карлес Пуйоль ва Фердинанд.

- Агар футболчи бўлмаганингизда, қайси спорт турини танлаган бўлардингиз?

- Баскетбол ёки теннис.

- УЕФА Чемпионлар лигасидаги биринчи ўйинигизни эслай оласизми?

- Албатта, "Фенербахче"га қарши баҳсда Чемпионлар лигасида дебют қилганман. Ўшанда 17 ёшда эдим.

- Чемпионлар лигасининг нимаси сизга кўпроқ ёқади?

- Ўйиндан олдин турнир мадҳиясини тинглаш ва жаҳоннинг энг яхши футболчиларига қарши тўп тепиш!

- Сиз кўпроқ ҳимояланишни ёқтирасизми ёки гол уришни?

- Ҳимояланиш! Аммо голлар ҳам ҳимоячига катта хурсандчилик олиб келади!

- Қайси ҳужумчиларга қарши ўйнаш қийин бўлган?

- Криштиану Роналду ва Дидье Дрогба.

- Ҳозир ҳам Манчестер сизга ёқадими?

- Албатта. У ерда вақтимни жуда яхши ўтказганман!

- Жамоангиз бу мавсумда 3та совринни қўлга кирита оладими?

- Бу мавсумда кўп муваффақиятларга эришишимиз мумкин.

- Пуйоль ва Сеск Фабрегасни соғинасизми?

- Соғиниш ҳам гапми... Жамоамиздан ким уларни соғинмас экан?

- Лионель Месси - сиз билан тўп тепганлар ичида энг яхшисими?

- Сўзсиз!

- Севимли голингиз?

- "Сантьяго Бернабеу"дагиси. Ўшанда 6:2 ҳисобида ғалаба қозонган эдик.

- Болалигингиздаги кумирингиз?

- Стоичков ва Куман.

- "Барселона"даги энг яхши даврингиз?

- Бир мавсумда 3та соврин қўлга киритганимиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика