Пике "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти
20 сен 2022 12:27
Новости
Пике "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике жамоани тарк этиш ниятида эмас, дея хабар берди "Marca".
Манбага кўра, футболчи айни дамда марказий ҳимоячилар рўйхатида Рональд Араухо, Эрик Гарсия, Андреас Кристенсен ва Жюль Кундедан кейин бешинчи ўринни эгаллаб турганига қарамай, асосий таркиб учун курашмоқчи.
35 ёшли Пике жорий мавсум "Барселона" сафида 2 та ўйинда майдонга тушиб, жами 135 дақиқа ўйнади. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии