RU

Последние новости

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Пичичи совриними ёхуд Чемпионлар Лигаси Кубоги? Новости

Пичичи совриними ёхуд Чемпионлар Лигаси Кубоги?

Бу сафар Роналду шахсий совринни танлайдими ёки жамоавий?

Пичичи соврини ҳақида эшитганингиз табиий.

Пичичи соврини — испан нашри Marca томонидан Ла Лиганинг энг яхши тўпурарига топшириладиган соврин. У "Атлетик Бильбао" ҳужумчиси Пичичи лақабли Рафаэль Морено Арансади номига қўйилган.


Албатта, уни қўлга киритиш Криштиану учун ёқимли бўларди. Айниқса, чемпионатдаги омадсиз стартдан сўнг, деярли барча португалиялик томон "тош отган", истаганича танқид қилиб, ахвол чатоқ, мақсадлар эса етиб бўлмасдек кўринган вақтда, Роналдунинг "ўзига келиши" ва якунда бу совринга эга чиқиши ажойиб жавоб бўларди. Аммо Пичичи Криштиану учун оддий бир овунчоқ вазифасини ўташи мумкин. Ҳа, Роналду исталган жиҳатда Мессини ортда қолдиришни истайди, бу тўқнашув атрофида шов-шув кўтаришни айниқса испан ОАВ жуда яхши кўради. Аммо, шу билан биргаликда, Криштиану яхши тушуниб турибдики, "Пичичи"га эга чиқиш яхши, аммо Чемпионлар Лигасидаги ғолиблик кўпроқ қадрланади ва абадий тарихда қолади. Айнан шунинг учун ҳам португалиялик учун ҳозирда – энг яхши тўпурар бўлиш эмас, Чемпионлар Лигаси Кубоги муҳимроқ ҳисобланади.

Криштиану Роналдунинг режаларига назар ташласак, чемпионатнинг навбатдаги тур ўйини 31 март куни "Гран Канария" стадионида "Лас-Пальмас"га қарши ўйинни ўтказиб юбориш турибди. Ахир ундан уч кун ўтиб, Туринда Чемпионлар Лигаси учрашуви. Ҳозир Лионель Месси тўпурарлар баҳсида Криштиануни учта голга ортда қолдирмоқда (20 январда Роналду тўпурарлар пойгасида Мессидан 14 та голга ортда қолаётганди), аммо Пичичи учун пойга учун португалиялик дам олиш имконияти ва "Ювентус"га қарши ўйинга тўлиқ тайёр бўлиш имкониятидан воз кечмайди.


Бу мавсум "Реал" учун асосий мақсад энди халқаро аренада натижа кўрсатиш. Сабаби, Ла Лигадаги иккинчи ўрин ҳам мадридликларни хурсанд қилмайди. Криштиану имкони бор жойда шахсий совринлардан воз кечмайди, аммо Мадридда унга ҳаммасидан кўра кўпроқ обрў олиб келган жиҳат, ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида ўзини кўрсатгани, муҳим голлари жамоага совринлар келтирди. Ахир, айнан шу ҳақида Роналду орзу қиларди. Бугунги кунга келиб, Роналду тинмай меҳнат қиладиган ва оддий ўйинларда гол урадиган "машина" бўлишни эмас, сешанба-чоршанба оқшомлари, финаллар қироли бўлишни маъқул кўрмоқда.  

Криштиану Роналду иложи борича узоқроқ футбол дунёси чўққисида қолишни ва ўзга сайёрадан келган футболчи ("Реал Мадрид" сафида 429 ўйинда 444та гол) дейишларини истайди. Бунинг учун эса кучини тўғри тақсимлаши муҳим. Криштиану ўтган мавсум бошида ҳам, бунисида ҳам "старт"да нисбатан камроқ гол урди. Янги Криштианунинг мақсади - финаллар. Биринчи даврада 4 та гол урган Роналду, иккинчи даврада 18 бор рақибларини хафа қилди.  

Криштиану "Реал" сафида қаторасига 8 ўйиндан буён камида битта гол урмоқда. Бу футболчининг "Мадрид"даги учинчи энг яхши серияси ва охирги тўрт йилликдаги энг яхшисидир.      

Криштиану Туриндаги ўйиндан аввал "Лас-Пальмас" билан ўйинни ўтказиб юбориш яхши қарорлигини билади. Агар "Лас-Пальмас"га қарши ўйин "Бернабеу"да бўлганда, балки, режалар бироз бошқача тус олган бўларди, аммо терма жамоа ўйинларидан кейиноқ узоқ сафар ва ортга учиш, Вальдебебасда Чемпионлар Лигаси учрашувидан олдин сўнги машғулот, кейин яна Туринга учиш... Февралда 33 ёшга тўлган Роналду ўзи учун нима фойдали ва нима зарарлигини ажрата олади.

Ҳозир, "Реал Мадрид" ва Криштиану Роналду учун Чемпионлар Лигаси муҳимроқ! Демак, Роналду ўша ўйинларга тайёр бўлиши зарур.

Жамоа ЕЧЛда қаергача етиб боришини билмадиму, аммо таҳмин қилиб кўраман: Криштиану Роналду қаергача олиб бора олса, ўша ергача. Тўғри, футбол жамоавий ўйин ва "жанг майдонида битта аскар уруш тақдирини ҳал этмайди" дейилади, аммо... Охирги плей-офф учрашувларига назар ташланг: "ПСЖ"га (3та гол), "Ювентус"га (финалда 2та гол), "Атлетико"га (ярим финалда 3та гол) ва "Бавария" дарвозасига (чорак финалда 5та) гол урди.

Тан олайлик, ҳозир "Реал"да BBC ҳам йўқ, яна бошқа қандайдир учликлар ҳам. Ҳужумда асосий ролларда Криштиану Роналду ва ... Криштиану Роналду. Қолганлар навбат билан 2-3тадан омадли ўйин ўтказишади ва Роналдуга кўмакчи вазифасини бажармоқдалар.


Ҳа, инсон сифатида Роналду эгоистдир, аммо футболчи сифатида ҳурматга лойиқ инсон.      

"Реал Мадрид" эса Роналдудан аввал ҳам "Реал" бўлган, Роналдудан кейин ҳам ўша-ўша "Қироллик клуби" бўлиб қолаверади, аммо бугунги кунда жамоа натижалари кўп жиҳатдан португалиялик футболчига боғлиқ.


Омонжон Тўхтамирзаев.

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика