RU

Последние новости

11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  4 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  13 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  19 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  9 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1

ПФЛдан тўғри қарор Новости

ПФЛдан тўғри қарор

Ниҳоят Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қўқон-1912" қаерда бўлиб ўтиши ҳақида бир қарорга келинди.

Мазкур баҳс аввалига "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтиши кутилганди, ҳатто "Металлург" бу борада "Бунёдкор" билан келишиб ҳам қўйганди. Аммо ПФЛ "Металлург" ҳеч қанақасига Тошкентда ўйнамаслигига қаттиқ туриб олди. Тўғри-да, ахир биз Суперлигадан баҳс юритяпмиз, ҳамма ўзида ўйнагани маъқул.

Маълум бўлишича, Бекобод шаҳридаги стадионда ёритгич билан боғлиқ муаммолар бор. 2018 йил мусобақалар регламентига кўра, стадионда ёритиш тизими 1200 люкс бўлиши керак. Яхши биласиз, ўйинлар 18:00 ва 20:00да бошланяпти. Шундай экан, ёритгич даражаси ҳам шунга мувофиқ бўлиши шарт. Бу ҳақда регламентда алоҳида ёзиб қўйилган.

Бундан ташқари, регламентда агар ўйин пайтида стадион чироқлари ўчиб қолса-ю, бир соат ичида ёнмаса мезбон жамоага нисбатан техник мағлубият ёзилиши ҳам алоҳида уқтирилган. "Металлург" масаласига қайтадиган бўлсак, жамоанинг Тошкентда ўйнашига клуб рухсат бермаганидан кейин бекободликлар Олмалиқ вариантини танлашди ва "Қўқон-1912"га қарши баҳс Олмалиқ шаҳрида ўтказилиши эълон қилинди.

ПФЛ бунга розидек эди, аммо кейинчалик якуний қарорни қабул қилиб нима бўлишидан қатъий назар, "Металлург" ўз майдонида тўп тепишини ва учрашув 18:00да бошланишини маълум қилди. Буни эса жуда ўринли ва тўғри қарор дея оламиз. Нега деганда биз аввалги йиллари ПФЛни кўп танқид қилдик. Чунки кўп учрашувлар куни ўзгарар, ҳатто ўйин куни соат ҳам ўзгариб қоларди. Бу эса табиийки кўпчиликка ёқмасди.

Биз ПФЛдан нима хоҳлаймиз? Аввало барча учрашувлар белгиланган вақтда белгиланган жойда бўлиб ўтишини. Агар Бекободдаги стадион ҳамон Суперлигага тайёр эмас экан, бу клубнинг муаммоси. Ахир ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери айтиб келинмадими, стадиони тайёрмас жамоа Суперлигага қўйилмайди деб.

Қўлимизда тақвим бор, ўйинлар санаси бор, ўйинлар ўз вақтида муаммосиз ўтказилса шу билан олам гулистон. Шундоқ ҳам дастлабки икки турда иккита ўзгаришга гувоҳ бўлдик. Биринчиси, "Металлург" - "Навбаҳор" баҳси 2 мартдан 4 мартга кўчирилгани, иккинчиси "Қўқон-1912"нинг "Қизилқум" билан ўз майдонида эмас, балки Навоийда ўйнагани. Агар 3-турда яна ўзгариш бўлганида буниси энди ортиқча бўларди. Шу боис ПФЛ клубларга нисбатан қаттиқ туриб тўғри қиляпти. Зеро, ҳар бир жамоа уй учрашувларини оз бўладими ё кўпми, ўз мухлислари қаршисида ўтказгани маъқул.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика