RU

Последние новости

21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  0 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  2 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  11 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  25 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  13 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9

ПФЛ: Сергей Лушан "Бунёдкор" билан судлашмоқда Новости

ПФЛ: Сергей Лушан "Бунёдкор" билан судлашмоқда

Яқиндагина Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби бош мураббийи Сергей Лушчан жамоаси билан шартномасини узайтирганлиги ҳақида хабар қилинганди. ПФЛ ушбу хабарга ўз муносабатини билдирди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Сўғдиёна” футбол клуби бош мураббий Сергей Лушчан билан шартномани узайтириши борасидаги хабарлар пайдо бўлганидан келиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади ва клубни расман огоҳлантиради.

1) Сергей Лушчан айни вақтда “Бунёдкор” футбол клуби билан судлашаётганидан ва бу ишни ЎФАни четлаб ўтиб, бошқа органга оширганидан келиб чиқиб, расман тушунтириш бериши керак бўлади. Йўқса, ПФЛ мазкур ишни ЎФА ижроқўми бюросига қадар ошириб, ФИФА низомларига зид ҳаракати учун Лушчанни Ўзбекистонда фаолият олиб боришини чеклаш бўйича иш очишни сўрайди. 

2) Сергей Лушчан “Бунёдкор” клуби билан шартнома тузаётган вақтида айрим қонун ҳужжатларига зид келувчи ҳолатларга йўл қўйган бўлиши мумкин. “Бунёдкор” футбол клубининг мазкур шубҳаси ўз тасдиғини топса, ҳар икки томон бу масала юзасидан тегишли органлар олдида жавоб бериши керак бўлади.

3) “Сўғдиёна” футбол клубининг Профессионал футбол лигаси олдида қарздорлиги мавжуд. 2019 йилги мавсум учун клубларни лицензиядан ўтказиш регламенти аллақачон “Сўғдиёна” клубига электрон шаклда жўнатилди ва ПФЛ расмий сайтида эълон қилинди. Демак, қарздорлиги мавжуд клублар трансфер ойнасида фаол бўла олмайди. Бу ҳолат бош мураббийлар билан тузиладиган шартномаларга тааллуқлидир.

Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика