RU

Последние новости

21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  39 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  8 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  459 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30

ПФЛ сайтида хатолик кетган бўлса, журналистда нима айб? Новости

ПФЛ сайтида хатолик кетган бўлса, журналистда нима айб?

Сайтимизнинг жонкуяр журналистларидан бири Фахриддин Рўзиев берган маълумот кеча анча шов-шувга сабаб бўлди.

Гап "Насаф" футболчиси Марко Станоевичнинг сариқ карточкалари билан боғлиқ. Суперлига регламентига кўра, сариқ карточкалари тўрттага етган футболчи кейинги 1та турни ўтказиб юбориши шарт. 

Фахриддин Рўзиев ПФЛ сайтидаги маълумотга таяниб, Марко Станоевич тўртта огоҳлантиришдан сўнг кейинги турни ўтказиб юбормаганини ёзган. Кейинчалик ПФЛ расмий ҳужжатларни текширган ҳолда маълумотларни сайтга киритишда хатолик кетганини ва протокол бўйича Станоевич аллақачон битта турни ўтказиб юборганини маълум қилди. 

Шундан сўнг сайтдаги "юзерлар" орасида "комент"ларда тортишув, жанжал бошланди ва энг хунуги, кўпчилик Фахриддин Рўзиевни қўпол сўзлар билан ҳақоратлашга ўтган. Уни ҳатто "Насаф"нинг душмани дейишгача боришган. 

Фахриддин Рўзиев ПФЛ сайтидаги маълумотга таянган ҳолда хатога йўл қўйган ва бунинг учун фақат уни айблаш шарт эмас. Охирги пайтларда бизда муаммо бир четда қолиб, муаммони кўтарган одамни ерга уриш жуда авж оляпти. Кўп соҳаларда шунақа бўляпти. Муаммони айтган одам ҳамманинг кўзига балодек кўриняпти. 

Яна бир гап. Фахриддин Рўзиев хато қилган бўлса-да, унинг олдида ПФЛ сайтидан бошқа манба йўқ. Сайт расмий бўлганидан кейин сиз ҳам, мен ҳам шунга ишонамиз. Тўғри, Фахриддин бу хабарни чоп этишдан олдин ПФЛ билан боғланиб, аниқлик киритиб олиши мумкин эди, лекин расмий сайт турганда бунга на ҳожат. 

Масалан, ОЧЛ ўйини билан боғлиқ муаммоли вазиятни суриштирганда ОФК комиссарларининг орқасидан қидириб юрмайсиз-ку. Тайёр манба сифатида фақат ОФК сайтига таянасиз. 

Бу каби тушунмовчиликнинг олдини олиш қийин эмас. ПФЛ аввалги йиллари ҳар тур олдидан тур йўқотишларини бериб борарди. Лекин нимадир сабаб бўлиб, бу йилдан шу нарса чиқмай қўйди. Агар ПФЛ келаси йилдан яна шуни йўлга қўйса, ўйлаймизки, бу борада ҳеч қанақа муаммо ва тушунмовчилик юзага келмайди. 

Х.Холиқов.

P.S. Фахриддин Рўзиев сайтимизнинг энг фаол журналистларидан бири ҳисобланади ва сайт унинг ҳаракатчанлиги, меҳнатсеварлиги ва изланувчанлигини қадрлайди. 

Рейтинг: -22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика