ПФЛ: Қўзибоев, Ҳасанов ва Муллажонов 2тадан ўйинга четлатилди
28 мар 2017 13:02
Новости
ПФЛ: Қўзибоев, Ҳасанов ва Муллажонов 2тадан ўйинга четлатилди
ОЛИЙ ЛИГА
«Машъал» ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев, 3-турда «Шўртан»га қарши ўйинда агрессив ҳаракатлари учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Бухоро» ярим ҳимоячиси Роббимжон Ҳасанов, 3-турда «Обод»га қарши ўйинда агрессив ҳаракатлари учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Олмаиқ» ҳимоячиси Шавкат Муллажонов, 3-турда «Сўғдиёна»га қарши ўйинда агрессив ҳаракатлари учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
ЁШЛАР ЛИГАСИ
«Қизилқум» вакили Бекзод Мирзамуратов, 1-турда «Пахтакор»гаагрессив ҳаракатлари учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди.
«Навбаҳор» ҳужумчиси Илҳом Алибоев, 1-турда «Обод»га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани учун агрессив ҳаракатлари учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Насаф» ҳимоячиси Жасур Жумаев, 2-турда «Бухоро»га қарши ўйинда жиддий қўполлик ишлатгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди.
«Бунёдкор» мураббийи Ҳикмат Эргашев, 2-турда «Олмалиқ»қа қарши ўйинда қанот ҳаками ва захира ҳакамини ҳақорат қилгани учун, жаримага тортилди ва огоҳлантирилди, агар бу ҳолат яна такрорланса янада жиддий чора кўрилади.
«Металлург» ҳимоячиси Вусол Магерамов, 2-турда «Машъал»га қарши ўйинда агрессив ҳаракатлари учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ
«Ёзёвон-Лочинлари» вакили Мамур Қосимов, 1/16 финалда «Обод»га жиддий қўполлик ишлатгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Нефтчи» ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаров, 1/16 финалда «Андижон»га қарши ўйинда мухлисларга қарата ҳақоратли ҳаракат қилгани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
Комментарии