RU

Последние новости

08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  0 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  1 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  6 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  3 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  18 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  2 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  11 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  14 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  43 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  14 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27

ПФЛ "Навбаҳор"нинг ёш футболчисини кечирди Новости

ПФЛ "Навбаҳор"нинг ёш футболчисини кечирди

18 ёшгача бўлган тарбияланувчилари ўртасида ўтказилаётган мамлакат биринчилиги 5-тури доирасидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" учрашувида мезбонлар сафида аслида Қарши жамоаси тарбияланувчиси бўлган Шукурулло Холдоралиев майдонга тушган эди.

Мазкур ўйиндан сўнг "Насаф" вакиллари ЎзПФЛга Шукурулло Холдоралиевнинг ҳали Қарши шаҳри жамоасидан ўзининг футболчи паспорти ва унинг бошқа клубга ўтишига "Насаф"нинг қарши эмаслиги тўғрисидаги махсус хат олмасдан "Навбаҳор" таркибига бориб қўшилганини маълум қилди.

ПФЛнинг махсус ишчи комиссияси ушбу ҳолат юзасидан атрофлича текширув олиб борди ва якунда Шукурулло Холдоралиев "Навбаҳор"га ўтиш учун ҳужжатлар тайёрлаш жараёнида ўз футболчи паспортининг аслини тақдим этмагани ва "Насаф"дан рухсатнома олмагани маълум бўлди.

Энди 17 ёшни қарши оладиган Шукурулло Холдоралиев мазкур ҳолат юзасидан ПФЛга ўз тушунтиришини берди ва қилган хатосидан афсусда эканини билдирди. ПФЛ ҳали унинг ёш экани ва ўз айбини англаётганини инобатга олиб, Шукурулло Холдоралиевнинг "Насаф"дан "Навбаҳор"га қонуний равишда ўтишига рухсат берди.

"Ҳали ёш бўлганим туфайли оқибатини ўйламасдан нотўғри иш қилиб қўйдим. Катталар ҳар қандай ҳолатда ҳам қонуний иш кўриш лозим эканини тушунтиришди. Ҳужжат тайёрлаш жараёнида бунинг қанчалик ноқонуний эканини тўлиқ англамасдан ҳаракат қилгандим. Энди бундан афсусдаман. Бундан кейин ҳеч ҳам ушбу ҳолат қайтарилмаслигига ваъда бераман. Нима қилган бўлса ҳам – барчаси футбол ўйнашда давом этиш учун эди. Мен ушбу спорт турини жон дилимдан яхши кўраман. Болалигимдан келажакда футболчи бўлишни орзу қилганман. Умид қиламанки, профессионал ўйинчи бўлиб, катта жамоаларда яхши ўйин кўрсатсам, мени барча кечиради", - деди Шукурулло Холдоралиев.

"Шукурулло – жуда истеъдодли бола. У "Навбаҳор" ёшлари таркибига келиб қўшилгунига қадар анча муддат футбол ўйнамай қўйганди. "Насаф"дан кетгач бу бола бир муддат умуман футбол билан шуғулланмади. Кейинроқ Тўрақўрғондаги "Ёшлик" жамоаси сафида ўйнай бошлади. Тўғриси, Шукруллонинг "Навбаҳор" U-18 жамоаси таркибида рўйхатдан ўтказилишида бироз эътиборсизлик қилдик. Аслида бундай беэътибор тарзда ҳужжат тайёрлаш нотўғри, деб ҳисоблайман. Нима қилинган бўлса ҳам – барчаси шу йигитнинг катта футбол ўйнаш орзуси амалга ошиши учун эди. Шукрулло ўз хатосини англаб турибди. Энди у ўзининг меҳнати билан етук футболчи бўлиб етишиш учун қаттиқ ҳаракат қилиши талаб этилади.  Биз мураббийлар ҳам унга тўғри йўл кўрсатишга уринамиз", - деди "Навбаҳор" U-18 жамоаси устози Аъзам Ражаббоев.

Таъкидлаш жоизки, Шукурулло Холдоралиевнинг ёш истеъдодли ўйинчи экани ва унинг "Насаф"дан кетгач футбол билан шуғулланишни тўхтатиши эҳтимоли бор бўлгани сабабдан ҳам ПФЛ уни жазолашни жоиз топмади. Зеро ёш иқтидор эгаларига тўғри йўл кўрсатиш ҳаммамизнинг ҳам бурчимиздир. Лекин Шукурулло Холдоралиев бундан буён фақат қонун-қоидалар асосида фаолият олиб бориши лозим бўлади. Йўқса футболчига нисбатан жиддий жазо чоралари қўлланади.  ПФЛ футболчиларнинг у ёки бу клубдан бошқасига ўтишида барча масалалар қонуний йўл билан ҳал этилишини қаттиқ назорат қилади.  


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика