RU

Последние новости

16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  0 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  3 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  1 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  4 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  7 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  12 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5

ПФЛ "Локомотив" клубини огоҳлантирди Новости

ПФЛ "Локомотив" клубини огоҳлантирди

Хабарингиз бор, 17 декабрь санасидан эътиборан Суперлига клублари янги футболчилар билан тузилган шартномаларни ПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин экани маълум қилинган.

"Локомотив” футбол клуби матбуот хизмати “темирйўлчилар”нинг янги мавсум олдидан Азизбек Ҳайдаров, Филип Райевац, Йован Жокич каби футболчилар билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Олдинроқ хабар берилганидек, ПФЛ томонидан 2019 йилги мавсум учун қўйилган талаблар ҳам борки, футбол клублари мана шу талаблар ижросини ПФЛ билан муҳокама қилиб олмагунига қадар, бирорта ҳам шартнома рўйхатга олинмайди. Бу жиҳат 14 декабрь куни бўлиб ўтган клуб директорлари билан йиғилишда яна бир бор эслатиб ўтилган.

2019 йилги мавсум учун лицензиялаш талабларида футбол клублари марказлашган тиббий кўрикдан ўтишлари белгилаб қўйилган. Профессионал футбол лигаси тиббий хулосалар асосида футболчига ўз лигаларида ўйнаш ҳуқуқини тақдим этади.

Шу вақтга қадар легионер футболчилар билан аввал шартнома тузилган ва шундан кейингина улар тиббий кўрикдан ўтказилган. Энди эса шунинг акси бўлади. Яъни, Суперлига ва Про-лигаларнинг бирор клуби легионер футболчилар билан шартнома имзоламоқчи бўлса, аввал уларни расман тиббий кўрикдан ўтказади.  Кейин эса шунинг хулосаси асосида шартнома имзолайди. Маҳаллий футболчилар билан масала ҳам шу йўсинда ҳал этилади. Ушбу талаблар барча клубларга тааллуқлидир.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика