RU

Последние новости

01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  0 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  1 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  24 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  1 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  5 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1 19:502024 йил ёзининг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Мавсум улар учун қандай ўтди?   1

ПФЛ кубоги-2014. "Динамо" муддатдан олдин кейинги босқичга чиқди Новости

ПФЛ кубоги-2014. "Динамо" муддатдан олдин кейинги босқичга чиқди

ПФЛ Кубогида иштирок этаётган «Динамо» жамоаси 2-тур учрашувида ҳам йирик ғалабага эришди.
Бу сафар Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби 3:0 ҳисобида мағлуб этилди.

Дастлабки ўйинда Биринчи лига жамоаси «Қўқон-1912» 3:0 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, бу сафар Олий лига вакили «Сўғдиёна» шундай ҳисоб билан мағлуб этилди ва Самарқанд жамоаси муддатдан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини бажарди.

Собиқ «динамочи» Даврон Файзиев бошқараётган «Сўғдиёна» жамоасига қарши ўйинда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоамиз 90 дақиқа давомида майдонда устунлик қилиб, буни таблодаги ҳисобда ҳам акс эттирди.

Дастлаб ҳисобни ўйиннинг 23-дақиқасида Санъат Шихов очди. Бу ҳужумкор яримҳимоячининг иккинчи ўйиндаги иккинчи голи бўлди. Иккинчи бўлимда таркибда бир қанча ўзгаришлар қилинганига қарамай, икки ҳужумчи - Шаҳбоз Эркинов 76-дақиқада, ўтган йилги жамоамиз тўпурари ёш ҳужумчи Фаррух Шотурсунов эса 86-дақиқада голлар уриб йирик ғалабани таъминлашди.

Шу куни жамоамизнинг собиқ футболчилари – ярим ҳимоячилар Жасур Бобоев ва Турғун Қобиловлар Жиззах жамоаси сафида ҳаракат қилишди. Маълум бўлишича, бу футболчилар яқинда Даврон Файзиев бошқараётган клуб сафидан ўрин олишган.

Турнирнинг кейинги босқичига йўл олган жамоамиз, 3-тур учрашувини 14 февраль куни «Бунёдкор-2» жамоасига қарши ўтказади.

ПФЛ Кубоги. 2-тур. «В» гуруҳи.

12 февраль (чоршанба)

«Динамо» - «Сўғдиёна» - 3:0

Голлар
: Санъат Шихов (23), Шаҳбоз Эркинов (76), Фаррух Шотурсунов (86).

«Динамо»: Андрей Мельничук, Илдар Маматказин, Акмал Холмуродов, Акмал Бозоров, Алишер Саматов, Комил Шарофутдинов, Ғулом Урунов, Азамат Бобожонов, Сирожиддин Сайфиев, Санъат Шихов, Шахбоз Эркинов.

Заҳирадан майдонга тушганлар: Игорь Михайлов, Ойбек Нурбоев, Искандар Холмирзаев, Аваз Агалиев, Фирдавс Абдусалимов, Абдулло Набиев, Фаррух Шотурсунов.

«Сўғдиёна»: Александр Меленчук, Илҳом Комилов, Элёр Орипов, Турғун Қобилов, Аюбхон Нўъмонов, Расул Ҳаитов, Жасур Бобоев, Сардор Аминов, Оллоёр Раимов, Акмал Абдураҳмонов, Асилжон Бегимқулов.

Заҳирадан майдонга тушганлар: Ширинбой Абдуллаев, Дилмурод Икромов, Сардор Қаҳҳоров, Зафар Нарзиқулов, Нодирбек Ибрагимов, Бобур Қосимов, Санжар Рашидов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика