RU

Последние новости

02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  4 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  6 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0

ПФЛ: Кейинги йил Суперлигада 12та клуб бўлиши аниқ, ПРО-лигада эса номаълум Новости

ПФЛ: Кейинги йил Суперлигада 12та клуб бўлиши аниқ, ПРО-лигада эса номаълум

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Про-лига клублари ҳақида ОАВда ёзилаётган мақолаларни кузатиб бормоқда.

Сизга шуни маълум қиламизки, ташкилот клублар билан юз бераётган муаммолардан хабардор.

Мавсум аввалидаёқ бу каби муаммоларнинг бўлиши тахмин қилинган бўлса-да, туман ҳокимликлари ўз жамоаларининг келажакларига кафил бўлганидан сўнг, улар мусобақага шартли равишда қўйилган. Эҳтиёт чораси сифатида Про-лига жамоалари икки гуруҳга ажратиб қўйилганди. Бунинг сабаби шундаки, Профессионал футбол лигаси ўз лигалари сонини оширишга тайёргарлик кўришни бошлаган.

Келаси мавсумдан бошлаб Про-лига клубларига қўйиладиган талаблар оширилади ва унинг иштирокчиларидан Суперлига клублари билан рақобат олиб бориш имконини берувчи моддий-техник база талаб қилинади. Айни вақтда Про-лиганинг “Б” гуруҳида тўп сураётган ва келаси мавсумда ҳам фаолиятини давом эттириш истагида бўлган, лицензиялашнинг Про-лига талабларини бажара олмаган, шунингдек, янги ташкил этиладиган клублар учун алоҳида 2-лига мусобақаси ташкил этилади.

Айни вақтда ПФЛ комиссияси 2019 йилги мавсум учун лицензиялаш талабларини ишлаб чиқмоқда. Декабрга қадар Ўзбекистоннинг барча футбол клублари лицензиялаш талабларидан воқиф қилинади. Футбол клуб ташкил этиш истагида бўлган исталган жисмоний ва юридик шахслар лицензиялаш регламентини қўлга киритиши ҳамда унинг асосида фаолиятини ташкил этиши мумкин бўлади.

Эндиликда нопрофессионал клублар бирданига Суперлига орзуси билан яшамайди, улар Про-лигада тўп суриш мақсадида йиллар давомида жиддий меҳнат қилишига тўғри келади. Ўз навбатида ПФЛ бу каби клублардан футбол мактаби, академияси, аёллар футболи, футзал каби масалаларни талаб ҳам қилмайди. Улар лицензиялашнинг 2-лига клублари учун қўйиладиган шартларини бажарганлари ҳолда фаолиятларини давом эттиришлари мумкин. Суперлига ва Про-лига жамоалари эса босқичма-босқич тенг кўринишга келтирилади. Улар орасидаги тафовут йилдан-йилга қисқариб бориши бунда асосий омил бўлади.

Ҳозирча аниқ бўлгани, келаси мавсумда ҳам Ўзбекистон Суперлигасида 12 та клуб чемпионлик учун кураш олиб боради. Про-лигадаги клублар сонини ПФЛ аниқ кўрсатиб ўтмайди. Жамоалар сони лицензиялаш талаблари асосида белгиланади. Унгача эса Про-лиганинг айрим клублари мавсумни якунлаб олишлари учун, футболчилар, мураббийлар штаби ишсиз қолиб кетмаслиги учун имконият тақдим этилмоқда.

Келаси мавсумда туман ёки шаҳар ҳокимликларининг шунчаки кафиллиги ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди. Барча футбол клублари ўзларининг айни вақтдаги ҳолатларидан келиб чиқиб лицензиялаш талабларидан ўтказилади ва сараланади. Лицензиялаш регламенти, мусобақаларни ўтказиш регламенти, тартиб-интизом масалалари бўйича регламентлар биринчи галда ўзбек тилида, кейин рус тилида чоп этилади ва жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ПФЛ жамоалар сони, формат масаласи, клублардан талаб қилинадиган масалалар юзасидан ўз принципларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Шунингдек, давлат корхоналари томонидан молиялаштириладиган клубларнинг футболчи ҳамда  мураббийлар билан тузиладиган шартномаси, йилда икки бор ҳисобот берувчи молиявий ва юридик хужжатлари каби масалаларни бир хил кўринишга келтиради. Иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги шартномалар тузиш, уларни бекор қилиш каби масалалардаги йиллар давомида ечимини топмай келган масалаларни жиддий назоратга олади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика