RU

Последние новости

00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  0 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  4 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  18 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  2 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  4 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  75 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  4 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  11

ПФЛ “Ифтихор”га нима учун техник мағлубият ёзилганини эълон қилди Новости

ПФЛ “Ифтихор”га нима учун техник мағлубият ёзилганини эълон қилди

Про-Лига “B” гуруҳида иштирок этувчи Олтиариқнинг “Ифтиҳор” футбол клуби бугунги 36-тур доирасидаги учрашувда ўз майдонида Тошкент вилоятининг “Нурафшон” футбол клубига қарши майдонга тушиши керак эди.

Аммо, мезбон жамоанинг учрашувга келмагани, регламент асосида учрашув расмийларини кутиб олмагани, шунингдек, Тартиб-интизом кодекси 5-боб, 5.3 ҳамда 5.8 моддалари асосида “Ифтиҳор” футбол клубига ушбу учрашувда техник мағлубият ёзилди.

Тошкент вилоятининг “Нурафшон” футбол клубига 36-турда техник ғалаба ёзилди.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Про-Лигада иштирок этувчи “Ифтиҳор” футбол клубини стадион инфратузилмаси, шунингдек, клубдаги камчиликлар учун огоҳлантирган  эди. Аммо, клуб мутасаддилари ушбу огоҳлантиришлардан хулоса қилмай, 36-турда меҳмон жамоага хурматсизлик кўрсатди ва учрашувга ташриф буюрмади. Шунингдек, регламент асосида учрашувга 90 дақиқа қолганида маҳаллий ИИБ ҳамда Тез ёрдам ходимлари келмаганини, учрашув акти қилинмаганини таъкидлаш лозим. Айнан мана шу ҳолатлар инобатга олиниб, “Ифтиҳор” ФКга учрашувда техник мағлубият ёзилди.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика