RU

Последние новости

12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  7 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  5 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1

ПФЛ "Бухоро"ни Суперлигадан четлаштириши мумкин Новости

ПФЛ "Бухоро"ни Суперлигадан четлаштириши мумкин

Теги :  Бухоро ПФЛ
Айнан шу регламентга мувофиқ клубларни лицензиялаш бўйича Ишчи гуруҳи 5-6 декабрь кунлари “Бухоро” футбол клубида белгиланган талабларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказди.

“ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқлангани ҳақида хабарингиз бор.

Айнан шу регламентга мувофиқ клубларни лицензиялаш бўйича Ишчи гуруҳи 5-6 декабрь кунлари “Бухоро” футбол клубида белгиланган талабларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказди.

Ўрганишлар жараёнида футбол клуби стадиони майдонининг талаб даражасида эмаслиги, майдон ёритиш тизимини мутахассисларни жалб этган ҳолда созлаш кераклиги, стадиондаги ўриндиқлар, футболчиларнинг кийиниш хоналари, ҳакамлар ва комиссар хоналари таъмирталаб ҳолатга келиб қолганилиги, стадионда ОАВ ходимлари учун етарлича шароитнинг мавжуд эмаслиги, футбол академиясини ташкил этиш чоралари кўрилмагани, молиявий қарздорликларни бартараф этилмагани аниқланди. Шунингдек, футбол клубининг бошқарув тизими, кадрлар бўлими, маркетинг бўлими, лицензиялаш бўлими ва матбуот хизматига малакали мутахассисларни жалб этилиши долзарб аҳамиятга эга ҳисобланади.

Таъкидлаш лозим, “Бухоро” футбол клуби томонидан мазкур камчиликлар жорий йил 25 декабрь санасига қадар бартараф этиш чоралари кўрилмаса, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг клубларни лицензиялаш бўйича Ишчи гуруҳи хулосасига асосан футбол клубини келаси мавсум учун Суперлигадан четлаштириш масаласи кўриб чиқилиши юзасидан “Бухоро” футбол клуби жиддий огоҳлантирилди.

Рейтинг: -29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика