RU

Последние новости

22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  0 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  50 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  31 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5

ПФЛ АГМК — "Пахтакор" учрашувида рўй берган вазиятга ойдинлик киритди Новости

ПФЛ АГМК — "Пахтакор" учрашувида рўй берган вазиятга ойдинлик киритди

Суперлиганинг 14-тури доирасидан ўрин олган АГМК — "Пахтакор" (0:1) учрашувининг 52-дақиқасида рўй берган вазият футбол жамоатчилиги ўртасида кенг муҳокама этилмоқда.

Гап шундаки, мазкур учрашувнинг 52-дақиқасида “Пахтакор” жамоаси ҳужумга ўтган пайтда тўп АГМК аъзоси Музаффар Музаффаровга келиб тушди ва учрашув бош ҳаками Владислав Цейтлин шу онда ўйинни тўхтатиб, ушбу футболчига иккинчи сариқ карточкани кўрсатди. Натижада бунга қадар 26-дақиқада илк марта огоҳлантирилган Музаффаров майдонни тарк этди. Учрашув шарҳловчиси бу вақтда тўп АГМК футболчисининг қўлига теккан ёки тегмагани борасида фикр берган. Аслида эса ҳакамнинг қарорида бу мавзу умуман роль ўйнамаган.

Мазкур вазиятда бош ҳакам томонидан қабул қилнган қарор кўпчилик томонидан муҳокама этилмоқда. Бугун ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси мазкур вазият юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда АГМК — "Пахтакор" ўйинида рўй берган вазият атрофлича таҳлил қилинди. Владислав Цейтлин аслида вазият қандай бўлганини изоҳлаб, ўша ҳолатда АГМК футболчиси ўзини профессионал футболчига хос равишда тутмасдан, ноҳалол тарзда ўйнаганини таъкидлади. Яъни, “Пахтакор” жамоаси ҳужум қилаётган пайтда тўп қанотдан жарима майдончасига яқин жойда турган Жалолиддин Машариповга узатиб берилганди. Лекин АГМК аъзоси Музаффар Музаффаров рақибини чалғитиш мақсадида “Тўпни ўтказиб юбор, ортингда мен борман” дея таъкидлади. Натижада сакраб тўпни тўхтатишга чоғланган Машарипов унга тегмади ва тўп бориб Музаффар Музаффаровга тушди. Бу тарзда рақибини чалғитиб, тўпга эга чиқиш ҳалол ўйин принципларига асло тўғри келмайди.

Халқаро Футбол Ассоциациялари Кенгаши IFAB томонидан ишлаб чиқилган 2017-18 йиллар учун Футбол қоидаларининг 12-бўлим 3-бандида футболчига ўзини спортчига хос бўлмаган тарзда тутгани учун сариқ карточка кўрсатилиш ҳолатлари қайд этилган. Айнан шу бандга кўра, футболчи агар рақибини оғзаки тарзда ҳақорат қилса ёки уни қуюшқондан чиқаришга, рақибни чалғитишга уринса сариқ карточка билан жазоланади. Ўйин пайтида ҳақоратли сўзлар ишлатиш ёки рақибни чалғитишни кўзлаган қичқириқларни амалга ошириш спортчига хос бўлмаган ҳаракат ҳисобланади.

ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси АГМК — "Пахтакор" учрашувининг 52-дақиқасида рўй берган вазиятни муҳокама этгач, АГМК футболчиси Музаффаровнинг қичқириғини спортчига хос бўлмаган ҳаракат дея баҳолади ва бош ҳакам Владислав Цейтлин томонидан қабул қилинган қарорни тўғри, дея топди.

Рейтинг: -166   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика