RU

Последние новости

08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  2 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  3 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  3 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  3 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  4 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  178 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1

ПФЛ: Абрамов 3та ўйинга четлатилди Новости

ПФЛ: Абрамов 3та ўйинга четлатилди

Бугун тартиб-интизом қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда ПФЛ қўл остидаги ўйинларда қизил карточка олган футболчиларга нисбатан қуйидаги жазолар қўлланилди.
ОЛИЙ ЛИГА
“Сўғдиёна” ҳимоячиси Элёр Орипов 3-турдан ўрин олган “Динамо” билан кечган баҳсда рақибига жароҳат етказиш мақсадида атайин тепгани учун четлатилгани боис 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

ЁШЛАР БИРИНЧИЛИГИ
“Қизилқум” ҳимоячиси Саиджон Ҳайитов 4-турдаги “Нефтчи” билан ўйинда ҳакамни куракда турмайдиган сўзлар билан сўккани учун майдондан четлатилганди. У 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

“Локомотив” ярим ҳимоячиси Карен Абрамов 4-турдаги “Сўғдиёна”га қарши беллашувда тўпсиз қолган рақибини атайин тепгани боис қизил карточка олганди. У бу қилиғи учун 3та ўйинни ўтказиб юборади, шунингдек жарима ҳам тўлайди.

“Динамо” мураббийи Рафаэль Баласанян 5-турдан ўрин олган “Андижон” билан кечган ўйинда ҳакамни сўккани учун четлатилгани боис 2 миллион сўм жаримага тортилди ва иккита ўйинга дисквалификация қилинди.
 
БИРИНЧИ ЛИГА
2-турдаги “Қўқон-1912” билан кечган ўйинда мухлисларга нисбатан номақбул сўзлар айтгани учун четлатилган “Локомотив-БФК” ярим ҳимоячиси Жаҳонгир Исҳоқов 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

2-турда “Истиқлол” билан кечган беллашувда рақиб футболчиси юзига атайин ургани учун майдондан ҳайдалган “Косонсой” ҳужумчиси Абдураззоқ Жўраев 4та ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.
 
“Шердор” ярим ҳимоячиси Турғун Қобилов 4-турдан ўрин олган “Спартак” билан баҳсда ўйин қоидасини жиддий тарзда бузгани учун четлатилганди. У иккита ўйинга дисквалификация қилинди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика