RU

Последние новости

10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  1 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  8 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  13 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  7 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  13 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1

Петар Сегрт: "Менинг ва Тожикистон терма жамоасининг асосий мақсади илк бор Осиё Кубогига йўлланма олиш" Новости

Петар Сегрт: "Менинг ва Тожикистон терма жамоасининг асосий мақсади илк бор Осиё Кубогига йўлланма олиш"

"Navruz Cup-2022" мусобақаси ярим финали доирасидаги Уганда - Тожикистон (1:1, пен 5:4) учрашувидан кейин Тожикистон бош мураббийи Петар Сегрт матбуот анжуманида қатнашди.

"Дастлаб Уганда терма жамоасини табриклайман. Пенальтилар сериясими ёки бошқами улар бугун ғолиб бўлишди. Албатта биз хафамиз, пенальтилар сериясида ютқазиш футболчилар ва мураббий учун жуда аламли бўлади. Ҳозир кийим алмаштириш хонасида йигитлар жуда ҳам хафа бўлиб ўтиришибди. Аммо биз ўрнимиздан туришимиз керак. Сабаби менинг қўл остимдаги илк ўйинда ажойиб ўйнадик. Ҳар бир футболчига раҳмат айтмоқчиман. Уганда терма жамоаси ФИФА рейтингида 30 поғона юқорида, аммо бугун майдонда буни сезмадик. Тожикистон терма жамоаси мухлисларидан узр сўрайман. Агар қайсидир футболчи пенальтидан гол ура олмаган бўлса, бу менинг айбим. Сабаби айнан шу ёш футболчи Тожикистон футболи келажаги. Агар Тожикистон терма жамоасини бугунги мағлубият учун танқид қилмоқчи бўлса шахсан мени ёнимга келиб мени танқид қилсин, марҳамат.

Агар ўйин ҳақида гапирсам дастлабки 8 дақиқада керакмас стандарт вазият совға қилдик ва гол ўтказиб юбордик. Уганда терма жамоаси футболчилари бизнинг йигитлардан бироз баландроқ ва улар бундан фойдаланиб кетишди. Аммо ўтказилган голдан кейин, янги мураббий, янги стадион ва кўплаб мухлислар қаршисида Уганда билан баҳсда шундай реакция қилишгани учун йигитларга раҳмат айтаман. Тезда гол урдик, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. Ҳакамлар шундай қарор қабул қилишдими демак бу тўғри деб қабул қиламиз. Бугун ҳакамлар яхши ишлашди. Ҳисоб тенглашганидан кейин Тожикистон терма жамоаси аъзоларининг имкониятларини кўрдик. Камчилигимиз битта - иккинчи голни ура олмадик. Агар иккинчи голни урганимизда ғалаба қозонган бўлардик. 

Бугунги ўйинни кўриш учун стадионга келган барча мухлисларга, рақибга ва унинг мураббийига, ҳакамларга, ўз шогирдларимга ва Тожикистон футбол федерациясига раҳмат айтаман. Илтимос унутманглар, асосий мақсадимиз яхши футбол намойиш этиш эди ва бугун уни бажардик деб ўйлайман. Менинг ва Тожикистон терма жамоасининг асосий мақсади илк бор Осиё Кубогига йўлланма олиш, насиб қилса шундай бўлади", - деди Сегрт.

- Бугун ўйин давомида хатолар кузатилди, Тожикистон футболи ривожи йўлида қандай чоралар кўрмоқчисиз?

- Ўйиндан олдин икки-учта машғулот ўтказдик ва бу билан ўйин фалсафасини ўзгартириш қийин. Уларга мана шу кунларда ҳатто босим ҳам қилдим. 

- Алижони Айни пенальтилар сериясида зарба бериши бу сизнинг қарорингизми?

- Биргаликда маслаҳатлашдик ва биргаликда қарор қабул қилдик. Агар уни танқид қилмоқчи бўлсангиз, мени танқид қилаверинг. 

- Нима учун Фатхулло Фатхуллоев терма жамоага чақирилмади?

- Ҳар бир тожикистонлик футболчида терма жамоада ўйнаш имконияти бор. Фақат улар менга лойиқ эканликларини исботлашлари зарур. Агар ҳозирги чақирилган футболчилар бугунгидек ўйнашса, ниманидир ўзгартиришга ҳожат бўлмайди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика