RU

Последние новости

10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  2 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  2 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  3 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  3 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  4 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  9 07:30Эрон ОАВ. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  11 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  25 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4

ОЧЛ-2019. "Пахтакор" "Озоди"да дуранг ўйнади Новости

ОЧЛ-2019. "Пахтакор" "Озоди"да дуранг ўйнади

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Персеполис" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.


"Персеполис" - "Пахтакор" 1:1
5 март 2019. Теҳрон. "Озоди" стадиони. 20:00 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар:
Аднан Муҳаммад Тума, Аҳмад Моаннес Нади, Муҳаммад Мустафо Ҳассан (Иордания), Қосим Матар (Уммон).

Голлар: Марат Бикмаев 5, - 0:1. Марио Будимир 25, - 1:1.

"Персеполис": Бейранванд, Ҳалилзода, Ҳуссайни, Ресан (Рафейи, 88), Нуроллоҳи, Тўроби, Камябиниа, Шири, Будимир (Неъмати, 71), Нодири, Алипур
Захира: Радошевич, Рафейи, Шарифи, Ҳемати, Муҳаммад Ҳуссайни, Карими.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Сардор Собирхўжаев (Марко Симич, 85), Садриддин Абдуллаев, Достонбек Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов (Жавоҳир Сидиқов, 77), Драган Черан, Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 60)
Захира: Ботирали Эргашев, Жаҳонгир Аҳмадов, Жасур Яхшибоев, Владимир Козак,

Огоҳлантиришлар: Хожиакбар Алижонов 21, Фаррух Сайфиев 22, Тораби 70, Жалол Ҳуссайни 75. 



Персеполис

Марио Будимир - 25'

Лига чемпионов АФК. Группа D . Тур 1

05/03/2019, 20:00

1
:
1
Завершен

Пахтакор

Марат Бикмаев - 5'

45'
90'
25'  Марио Будимир
71'  Марио Будимир (Сиамак Немати)
88'  Bashar Resan (Soroush Rafiei)
5'  Марат Бикмаев
60'  Марат Бикмаев (Игорь Сергеев)
77'  Jaloliddin Masharipov (Javokhir Sidikov)
85'  Sardor Sabirkhodjaev (Марко Симич)


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+5. ЎЙИН ТУГАДИ! "Пахтакор" Теҳронда ОЧЛ-2018 финалчиси билан дурангга эриша олди! 

90+4. "Персеполис" деярли бутун жамоа билан ҳужумга ўтмоқда, "Пахтакор" мардонавор тарзда ҳимояланмоқда

90+2. Ҳамдамов қулай вазиятга чиқиб борди, аммо у ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолган экан

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

88. Ўзгариш. "Персеполис". Ресан ўрнига Рафеий туширилди

85. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Собирхўжаев ўрнига Симич туширилди

82. "Пахтакор"нинг тезкор қарши ҳужуми! Алижонов катта тезликда олдинга ўтди, Сидиқовнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

79. ЗАРБА! Ҳамдамовнинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвозабон томонидан ушлаб олинди

77. Ўзгариш. "Пахтакор". Машарипов ўрнига Сидиқов туширилди

75. Огоҳлантириш. "Персеполис". Жалол Ҳуссайни

74. ЗАРБА! Бурчак зарбасидан сўнг Кримец ва Аъзамовнинг уринишларига аниқлик етишмади

71. Ўзгариш. "Персеполис". Будимир ўрнига Неъмати тушди

70. Огоҳлантириш. "Персеполис". Тораби

65. Ўйин шиддатли тарзда давом этмоқда

60. Ўзгариш. "Пахтакор". Бикмаев ўрнига Сергеев туширилди

52. Мезбонларнинг хавфли уришини Қувватов қийинчилик била бартараф этди

50. "Пахтакор" вакиллари бурчак тўпига эга бўлишди. Аммо бу самара келтирмади

46. Иккинчи тайм бошланди



Учрашувдаги голларни телеграмдаги каналимизда томоша қилиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ 



45+2. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 1:1.

45+1. ЗАРБАААААААААААААААА! Садриддин Абдуллаевнинг кучли зарбасини Бейранванд қайтарди! 

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

43. Жалолиддин Машарипов майдон марказига яқин жойда йиқитилди. Унга шифокорлар ёрдам беришди, Жалолиддин майдонга қайтди

41. "Озоди" стадионига келган минглаб мухлислар қандайдир овоз кучайтиргичлар билан "Персеполис"ни олдинга чорлашмоқда

36. "Пахтакор"нинг қарши ҳужуми, аммо Собирхўжаев ўйиндан ташқари ҳолатда

30. Ҳисоб тенглашгач мезбонлар янада яхшироқ ўйнай бошлашди. 



25. ГОЛ! 1:1. Марио Будимир жарима майдони ичидан кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди. 

 



23. ЗАРБА! Марат Бикмаевнинг боши билан йўллаган зарбасини Бейранванд ушлаб олди

22. Зарба жонли деворга тегиб қайтди. Хавф бартараф этилди. "Пахтакор" қарши ҳужумга ўтди, аммо Сайфиев кутилмаганда сирғаниб кетди

22. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Фаррух Сайфиев

21. "Персеполис" жуда қулай имкониятга эга бўлди. Жарима тўпи

21. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Хожиакбар Алижонов

17. Аста секин "Персеполис" ҳам ўзига келмоқда ва ташаббусни ўз қўлига олишга уринмоқда. "Пахтакор" ҳимояланмоқда

13. Дастлабки дақиқаларда "Пахтакор" ҳеч нимадан қўрқмай, эркин ва чиройли ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда. Бу албатта бизни қувонтиради!

11. УХХХХХ! ЗАРБААААА! Черан Машарипов узатиб берган тўпни боши билан дарвозага йўллади, Бейранванд қийинчилик билан қайтарди!

10. Сардор Собирхўжаевни рақиблар қўполлик билан тўхтатишди. "Пахтакор" жарима тўпига эга бўлди.

8. УХХХХ! Бурчак тўпидан кейин Камябиниа боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

8. ЗАРБАААААААААА! ҚУВВАТОВдан ажойиб сейв! Сайфиев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди! 

7. Мезбонлар тезда ҳужумга ўтишди, "Пахтакор" ҳимоячилари тўпни қайтаришди



5. Машарипов тўпни қанотдан жарима майдонига узатди, Черан боши билан дарвозага йўллади, дарвоза устунига теккан тўп Бикмаевга борди, Марат бўш дарвозани осонгина ишғол қилди. Бу вазиятда ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда хатога йўл қўйишгандек кўринди. Бу энди ҳакамларнинг муаммоси. 


5. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! БИКМАЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 0:1

 


1.ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Иккала жамоа "Озоди" стадиони майдонига тушиб келишмоқда.

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. 



Рейтинг: +94   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика